Саломатлик      Бош саҳифа

ТИШГА ТОШ ҲАЛАЛ БЕРСА...

Тишни ўз вақтида ювиш, доимо тоза тутиш уни турли касалликлардан сақлайди. Тўғри парвариш қилинмаган тиш атрофида йиғилиб қоладиган тошлар эса нохуш ҳолатга сабаб бўлиши билан бирга, милкка ҳам салбий таъсир кўрсатади. Улардан фориғ бўлишнинг қандай усуллари мавжуд? Бу ҳақда стоматолог Мақсуд СУВОНОВ тавсиялари билан қизиқдик.

ТИШГА ТОШ ҲАЛАЛ БЕРСА...

— Тош тишлар сиртидаги сарғиш ёки кулранг, кашандаларда жигарранг, ҳатто қорамтир қатлам кўринишида бўлади, — дейди шифокор. — Улар милк устида ва остида, тиш бўйнида ҳосил бўлиб, тиш илдизини қоплаб олиши мумкин. Агар тиш овқат чайнашда иштирок этмаса (тиш ковак бўлса) ҳамда тиш тўғри парвариш қилинмаса, унинг бутун юзасини қоплаб олиши мумкин.

— Улар қандай  пайдо бўлади?

— Тиш тоши тўсатдан пайдо бўлмайди. Дастлаб тишда оқимтир карашлар кўзга ташланади. Улар кўчган эпителий, овқат қолдиқлари, бактерия ва шиллиқ моддалардан ташкил топади. Тишни тозалаб ювганда ёки қаттиқроқ овқат чайнаганда осонлик билан кўчиб тушиши мумкин. Тош тишнинг ички юзасини қоплаб, эмаль қисмига сингиб кетади. Баъзан болалар ва ўсмирларда ҳам тиши бўйнида кўкимтир қатлам пайдо бўлади. У тиш эмалига бирикиб кетгани учун кўчириб олиш жуда қийин. Бунга, асосан, тиш эмалига микроорганизмлар кириши сабаб бўлади. Тишдаги юмшоқ карашлар ўз вақтида даволанмаса, унга оҳак тузи ўтириб, тиш тошига айланади. Улар нафақат тишнинг ташқи кўринишини бузади, балки тиш ва милкка ҳам зарар етказади.

— Тишни тошлардан тозалаш мумкинми?

— Уларни фақат стоматолог олиб ташлаши мумкин. Уй шароитида бу ишни амалга ошириш турли инфекциялар тушишига сабаб бўлади.

Тошлар олиб ташланганидан кейин оғизни доим тоза тутиш зарур. Дарҳақиқат, тишни соғлом сақлаш учун мунтазам равишда тиш шифокори кўригидан ўтиб туриш, ҳар олти ойда бир марта тиш тошини тозалатиш, тишларни кунига икки марта ювиш керак.

— Олдини олиш чоралари ҳақида нима дея оласиз?

— Бу нохуш ҳолатнинг олдини олиш учун овқатни яхшилаб чайнаш (ҳамма тишлар билан), суви қочган нон, сабзи, олма еб туриш керак. Касал тишларни даволатиш, йўқ тишлар ўрнини протезлари билан тўлдириш, яллиғланган милкни даволатиш лозим. Тиш орасидаги овқат қолдиқларни тиш тозалагич билан тозалаб туриш, овқатдан сўнг оғизни чайиш тавсия этилади.

 

Бекзод НАСИМБОЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар