Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

БУВИМНИНГ ҲАР ҚИССАСИ...

Болаларимиз китобдан ўзини топяптими?

Болалар баъзида «Ёмғир нега ёғади?», «Ҳаво нега рангсиз?», «Муз қандай пайдо бўлади?» каби кутилмаган ва бир-биридан қизиқарли саволлар беришади. Шундай вазиятда уларнинг саволларига жавоб топа оласизми? Болалар буларни аслида қаердан ўрганиши керак?

БУВИМНИНГ ҲАР ҚИССАСИ...

Бугун техника қанча ривожланса-да, китобга бўлган эҳтиёж заррача камайгани йўқ. Айниқса, болаларни китобхонликка ўргатиш, улар орасида мутолаа иштиёқини ривожлантириш бугуннинг талабига айланиб улгурди. Сабаби — бола китоб билан дунёни танийди, дунёқараши кенгаяди, фикри теранлашиб, нутқи ўсади.

— Китоб дўконларида болалар учун мўлжалланган китобларнинг сони ҳам, сифати ҳам тобора ошиб бормоқда, — дейди Наманган вилояти Чуст туманидаги 17-мактаб директори Тоҳиржон Бойбаев. — Тўғри, улар орасида шунчаки, бир ўқишли китоблар ҳам йўқ эмас, аммо ҳақиқий китобхонни оҳанрабодек жалб этадиган болалар китоблари талайгина. Негадир биз болалар адабиёти деганда фақат «Зумрад ва Қиммат», «Кенжа ботир» каби эртаклар билан чекланиб, болаларни ҳақиқий ҳаётдан узоқлаштириб қўямиз. Уларни эртаклар воситасида тарбиялаш билан бирга, атрофдаги олам билан ҳам таништириб бориш, тасаввурини уйғотиш керак. Болалар жуда қизиқувчан бўлади.

Яқинда бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Китоб дўкони ёнгинасида чамаси, саккиз ёшларга тўлиб-тўлмаган бола «китоб оберинг, ойижон», дея ойисини дўкон томонга тортди. Она эса бепарволарча яқинда китоб олиб берганини айтди-ю, ўзи гўзаллик салони томон юрди. Бола китобни ўқиб бўлганини айтиб, дўкондан кўзини узмасди. Она бу гапга парво ҳам қилмади. Боладаги китобга бўлган ҳавас шундоққина кўзларидан билиниб турарди.

Онанинг биргина шу ҳаракати  боладаги китобга бўлган меҳрни, кўзидаги шижоатни сўндирди. Кейинги сафар ўша бола «барибир ойим олиб бермайди», деб китоб дўконига бормайди ҳам. Шу тариқа у китобдан, мутолаадан узоқлашади.

Аслида бола қўлига китоб бериб қўйиш билан ҳам иш битмайди. Ундаги мутолаага бўлган ҳавасни руҳлантириб, ота-оналар улар билан биргаликда бу китобга нима дейсан, ўқиб кўр-чи, дея китобга бўлган ҳавасни уйғотса  ва шу китоб қаҳрамонлари ҳақида қандай хулосага келганини сўраб борса — энг катта рағбат шу. 

— Китоб дўконимиз ҳар куни  гавжум. Турли хилдаги эртаклар, ҳикоялар, мантиқий топишмоқ китобларига талаб катта, — дейди китоб дўкони сотувчиси Муаттарбону Каримова. — Ҳозирда сотувга чиққан китоблардан бири «Ниҳол» нашриётида чоп қилинган «Етти эртак» деб номланган ўзбек, араб, озарбайжон, инглиз эртаклар тўпламидир. Унинг афзаллиги шундаки, болалар эртакни ўқиш билан бирга, уларни эшитиши ҳам мумкин. Эртаклар уч тил — ўзбек, рус ва инглиз тилида аудио тасмага ёзиб, овозлаштирилган. Ҳар уч тилдаги матн шу тилларнинг эгалари бўлган мутахассислар, актёрлар томонидан ўқилиши болаларга талаффуз қилишда ҳам муҳимдир. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, бундай турдаги китоблар кўзи ожиз болалар учун ҳам аҳамиятли.

Кўпчиликнинг эътиборини тортаётган, ота-оналар учун ҳам қўл келаётган турли энциклопедик китоблар болаларни табиат, коинот сирларидан воқиф этиб келяпти. Масалан, «Давр» нашриётида чиқарилган «Коинот ҳақидаги менинг биринчи китобим», «Географик кашфиётлар», «Динозаврлар», «Ер сайёраси» каби энциклопедиялар мактаб ёшдаги болалар учун ҳам қизиқарли, ҳам керакли маълумотлар жамланмасидир.

— Фарзандларимга кўпинча ўзбек халқ мақоллари, ҳикматли сўзлар, топишмоқлар тўпламини олиб бераман, — дейди ҳайдовчи Собир Азаматов. — Бундай китоблар билан болаларимнинг фикри теранлашади, сўз бойлиги кўпаяди ҳамда ақлий салоҳияти ошиб боради. Деярли эртак китоблари сотиб олиб бермайман. Аёлим ва мен ишда бўлганим сабабли болалар тарбияси билан кўпинча бобо-бувиси шуғулланади. Катта ҳаётий тажрибага эга бобо-бувиларга эртак китобнинг ҳам ҳожати йўқ. Қизим ҳар куни бувижонисининг ўзи тўқиган эртакларини эшитиб ухлайди.

Болаларни китобхон қилиб тарбиялашни оиладан бошлаш зарур. Ота-она китобхон бўлса, болалар ҳам китобдан йироқлашмайди. Бебаҳо асарлар мутолаа қилинадиган оилада фарзанд тарбияси билан боғлиқ муаммолар бўлмайди.

Анвар ОБИДЖОН, Ўзбекистон халқ шоири:

— Болаларни китобхонликка жалб этиш учун, аввало, уларнинг кўзини ўргатиш лозим. Сабаби, болалар кўзига ишонади. Кўзга ташланиб турадиган рангли, қизиқарли, саргузашт китобларни кўпайтириш керак. Бундан ташқари, бола китобдан ўзини излайди. Шу китобда ўз дунёсини кўргиси келади. Афсуски, бу борада болалар қиёфасини чизадиган рассомларимиз кўп эмас.

Ота-оналар баъзида фарзандига китоб танлашда қийналади. Баъзилари қизиқишларига мос келса, баъзилари ёшига тўғри келмайди. Шу мақсадда китоб нашр қилишдан олдин қайси ёшдаги болалар учун мўлжалланганини китоб муқовасига ёзиб қўйиш керак.

Бизнинг қиладиган ишимиз эса, юқори савияли, истеъдодли болалар ижодкорларини қўллаб-қувватлаш, уларга керакли маслаҳатларни беришдир.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар