Саломатлик      Бош саҳифа

КЎЗ АЛЛЕРГИЯДАН АЗИЯТ ЧЕКСА...

Кўз танамизнинг энг нозик аъзоси. Кичик эҳтиётсизлик билан унга шикаст етказиб қўйиш ҳеч гап эмас. Унинг қизариб, ёшланишини айримлар аҳамиятсиз қолдиради.

КЎЗ АЛЛЕРГИЯДАН АЗИЯТ ЧЕКСА...

Уй шароитида даво чоралари қўллашга ҳаракат қилади. Агар бу аллергик конъюктивит бўлса, билиб-билмай қўлланган «усуллар» унинг кучайиб кетишига сабаб бўлади. Кўзда бундай аллергик ҳолатининг келиб чиқиш сабаби, белгилари ва даво чоралари ҳақида Республика офтальмология клиник шифохонаси бўлим мудири, олий тоифали шифокор Ойбек НАЗАРОВ билан суҳбатлашдик.

— Аллергик конъюктивит кўз шиллиқ қаватининг аллергик табиатга эга бўлган яллиғланиши ҳисобланиб, аллергик реакцияларга мойиллиги бўлган инсонларда кузатилади ва кўпинча наслий бўлади, — дейди Ойбек Назаров. — Ундан 20-40 ёшдаги кишилар кўпроқ азият чекади. Эркак ва аёлларда учраш нисбийлиги бир хил.

— Уни юзага келтирувчи омиллар нималардан иборат?

— Аллергик конъюктивит кўпинча бошқа аллергик касалликлар (аллергик ринит, атопик дерматит ва бронхиал астма) билан бирга бошланади. Касаллик маълум аллерген натижасида юзага келади. Улар уй ва ўсимлик чанги, ҳайвонлар териси ва юнги, косметик ва маиший воситалар, аквариум балиғи учун озуқа, истеъмол маҳсулотлари ва дори воситалари бўлиши мумкин.

— Хасталикнинг қандай турлари мавжуд?

— Ҳозирги кунга қадар бу касалликнинг бир неча турлари аниқланган. Улар:

 Мавсумий — ўсимлик чангига реакция сифатида кузатилади ва ҳар йили бир вақтда қайталанади.

 Йил давомидаги аллергик конъюктивит — маиший воситалар, гигиеник ва косметик воситалардан фойдаланганда бир соат, ҳатто бир неча кундан кейин бошланади.

 Сўрғичлар гиперплазияси билан кечувчи конъюктивит — кўпинча контакт линзалардан нотўғри фойдаланганда келиб чиқади.

 Баҳорги кератоконъюктивит ёки баҳорги катар — кўз шиллиқ қавати ва шох пардада шамоллаш ва аллергиянинг бирга кечиши. Кўпинча болаларда, айниқса, ўғил болаларда кўпроқ учрайди. Касаллик давомийлиги 4-10 кун. Бу турининг хавфли томони шундаки, унда кўз шох пардаси зарарланиши мумкин.

 Атопик кераконъюктивит — бошқа касалликлари билан бирга кечадиган аллергик ҳолат. Кўпроқ ёши катта инсонларда учрайди.

Касалликнинг ҳамма турида ҳам қовоқларда қизариш ва шиш, кўзда ачишиш ёки қадалиш ҳисси, кўз ёшланиши ва ёруғликдан қўрқиш белгилари кузатилади.

— Қандай текширувлардан сўнг аниқ ташхис қўйиш мумкин?

— Ташхисни фақат мутахассис (офтальмолог) қўйиши мумкин. Аллерголог шифокор билан маслаҳатлашиш ҳам фойдадан холи бўлмайди.  Ташхис беморнинг умумий кўрик натижалари, тери аллергик синамалари ва лаборатория текширувлари (қон клиник анализи, цитологик текширув, қонда махсус оқсилларни аниқлаш) асосида қўйилади.

— Касалликни даволашда бемор нималарга аҳмиятли бўлиши талаб этилади?

— Аллергик конъюктивитни самарали даволашда таъсир қилган омилни, яъни аллерген билан алоқани тўлиқ бартараф этиш жуда муҳим. Шифокор касаллик даражасига қараб, аллергияга қарши маҳаллий ва умумий воситалар тавсия қилади.

Уй шароитида қилинган муолажалар касалликни даволамай, аксинча, уни кучайтириб юбориши мумкин. Шу боис мутахассисга мурожаат қилиб, касаллик сабаби аниқлангач, даво чораларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Эслатма: доимий равишда контакт линза тақадиган беморлар окулист кўригидан ўтиб туришни унутмаслиги зарур. Бу билан юзага келиши мумкин бўлган кўплаб касалликларнинг олдини олиш мумкин.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар