Саломатлик      Бош саҳифа

АСАБИЙМИСИЗ? УНДА...

Баъзан бирор ҳолат юзасидан асабийлашиб, ундан халос бўлишга қийналади, киши. Аслида асабийлашмаслик учун нималар қилиш керак? У сурункали тус олса-чи?

АСАБИЙМИСИЗ? УНДА...

Шу каби саволлар юзасидан Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасининг олий тоифали шифокор-невропатологи Баҳром МИКЛИЕВга мурожаат қилдик.

— Уйқу пайтида қўрқиш, йиғлаш, чўчиш каби ҳолатлар ҳам асабийликка сабаб бўлади, — дейди шифокор-невропатолог Баҳром Миклиев. — Арзир-арзимас нарсалардан хафа бўлиш, ҳаддан ташқари қийин шароитда узоқ вақт ишлаш, яхши дам олмаслик, спиртли ичимлик ичиш, тамаки чекиш, ишида, кўчада бўладиган нохуш кайфият, келишмовчилик, уриш-жанжал кабилар оқибатида ҳам асаб касалликлари келиб чиқиши мумкин. 

Асабийлашиш туфайли организмда модда алмашиши бузилиб, асаб таранглашади, ҳаяжонланган вақтда эса кўп энергия сарф бўлади. Жумладан, бош мия глюкозани кўпроқ истеъмол қилади ва кислородга муҳтожлиги ошади. Одам тез-тез нафас олади, юрак уриши кучаяди ва тезлашади. Шундай кучли зўриқишдан киши ниҳоятда чарчайди. Мия ва мия қобиғидаги қон томирлари заифлашади. Натижада бош оғриғи пайдо бўлади. Инсоннинг қон босими ҳам бирдан кўтарилиб, мияга қон қуйилади.

Юракка ҳужум қилмасин...

Одам ҳадеб асабийлашаверса, кайфияти тез-тез бузиладиган, шовқин-суронни, салгина баланд овозни, ўйин-кулгини ёқтирмайдиган, лоқайд бўлиб қолади. Бош мия ўз фаолиятини қўзғалиш ва тормозланиш ҳолатлари орқали бажаради. Бу икки ҳолат доимо бир-бири билан ўртача мувозанатда бўлади. Борди-ю, одам ишда ёки уйда нотинч бўлса, кутилмаганда бошига мусибат (кулфат) тушса, бундай вақтларда бош мияда мувозанат бузилади. Натижада у юрак ва меъдада, ичакларда ҳар хил оғриқлар сеза бошлайди. Бундай асабийлашиш тез-тез такрорланадиган бўлса, бош мия фаолияти ўзгаради. Киши жаҳлдор бўлиб қолади, уйқуси бузилиб, хотираси пасаяди, ишда тез чарчайди, юрак касалликлари ҳам келиб чиқади. Буларнинг ҳаммаси асабни секин-аста ишдан чиқариб, невроз (асабийлик) касалига дучор қилади.

Энг осон даво — спорт

Касаллик аломатлари эндигина бошланаётган даврда ва юқоридаги кўнгилсиз ҳолларнинг олдини олиш учун, аввало, оилада, ишхонада ва кўча-кўйда самимий, хушмуомала бўлиш керак. Шу билан бирга, меҳнат ва дам олишни тўғри тақсимлаш, вақтида овқатланиш, зарарли одатларга ружу қўймаслик, тиниқиб ухлаш, жисмоний тарбия билан шуғулланиб туриш лозим. Ақлий меҳнат кишилари ҳам мунтазам равишда жисмоний иш билан машғул бўлиши зарур. Бадантарбия, спорт асабни мустаҳкамлаб, иродани тоблайди.

Асаб тизими ишини яхшилаш ва унинг мустаҳкамлигини ошириш учун В1, В2, ВЗ каби витаминларга бой маҳсулотлар, гўжа оши, арпа нони, қўй гўшти, пишлоқ, тухум, карам, балиқ, қовоқ, исмалоқ, олма, асал, селдрларни истеъмол қилиб туриш тавсия этилади.

Неврозларнинг олдини олишда овқатланиш, меҳнат ва дам олишни тўғри ташкил қилиш баробарида атрофдаги кишилар билан ўзаро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш муҳим. Шунингдек, халқ табобатида қўлланиладиган доривор воситалардан ҳам фойдаланиш яхшигина фойда беради.

Алим ЭШПЎЛАТОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар