«Кўпнинг ишида барака, унум бўлади», деган гап бор. Айниқса, ҳашарда бу дарров билинади. Қурилиш бошлаган кишига қариндош-уруғ, дўст-биродарларнинг елкадош бўлиши, кўмаги руҳий далда беради. Бу одат юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳали-ҳамон сақланиб келмоқда.
Онам дераза тақиллатганда ҳали тоғнинг боши оқармаганди. Уйқу ширин эмасми, эриниброқ турсам, ҳамма нимагадир ҳозирлик кўряпти. Онам фартук боғлаб, енг шимарганча хамир қоришга киришиб кетибди. Дадам ертўладан белкурак, кетмон олиб чиқиб, қаергадир отланмоқда.
— Ойи, тинчликми? Нимага бунча тараддуд?
— Ҳа, қўшнимиз Анорбой амакинг қурилиш бошлабди. Ҳашарга айтиб кетди, дегандинг-ку. Шунга озгина қатлама пиширмоқчийдим. Ўчоққа тез ўтин қалаб юбор.
Шу куни саҳардан то шомга қадар тинмадик. Қўшнимизникига келган ҳашарчиларга қатлама улашгач, ҳовлимиз этагида ғарқ пишган гилосдан шарбат тайёрладик. Ҳашарчиларга ичига кўкат, қатиқ солинган оқ хўрда ҳам тортилди. Дадам билан акам лой қориб, ғишт теришди. Кўпнинг иши унумли бўларкан қаранг, эрталаб қуруқ пойдевордан иборат очиқ жойда кечга яқин иморат тикка бўлса-я?!
Қишлоғимизда эрта баҳордан бошланадиган бундай ҳашарлар кеч кузгача давом этади. Онам ҳар сафар бирор таом пишириб йўқлашга ҳаракат қилади, дадам вақт топса, ўзи, бўлмаса, акамни ёрдамга юборади.
Баъзан саҳарда ширин уйқудан уйғониш, ўчоққа ўт ёқиш малол келади, албатта. Бундай пайтда онам «Бу малол келмасин, болам? Бугун биз ёрдам берсак, эртага иморат қурганимизда улар ҳам қараб туришмайди. Ҳашар билан қурилган иморат мустаҳкам бўлади», дейди.
Биргина шу қадрият замирида улкан маъно бор. Ҳашарда ўзаро бирдамлик, ҳамкорлик, инсонларнинг бир-бирига меҳр-оқибати, елкадошлиги яққол намоён бўлади.
Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил