Халқ билан      Бош саҳифа

ЭЪТИБОР

Катта тантана куни кўп қатори мени ҳам фахрий ёрлиқ ва мукофот пулига лойиқ кўришди. Туйқус хаёлимга ярқ этиб бир фикр келди: «Афсус, онам бу кунларни кўрмади, ҳеч бўлмаса, отам кўрсин, пулни дадамга юбораман». Бу фикрни оила аъзоларим ҳам қўллаб-қувватлади.

Эртасига пулни жўнатдим. Орадан кўп ўтмай, телефон жиринглади, дадам экан.    

— Қизим, нима қилардинг пул юбориб, рўзғорингга ишлатсанг бўлмасмиди?

— Дадажон, бу мукофот пулига сиз кўпроқ ҳақлисиз. Бизни тарбиялаб, орзуларимизга йўл очиб бердингиз. Қолаверса, дуоларингиз билан эътибор топиб, униб-ўсяпмиз.

— Мен ҳамиша дуодаман, болам! Мартабанг бундан ҳам улуғ, юзинг ҳамиша ёруғ бўлсин! Раҳмат, она қизим! — деди-ю, охирида: — Бошқа бундай қилма, — дея дакки бериб қўйди.

Бирмунча вақт ўтгач, укам қўнғироқ қилди. Улар дадамни роса ясантиришибди. Дадам ошналарига олган нарсалари ҳақида тўлиб-тошиб мақтанибди.

Аслида ўша пул рўзғорга, болаларимга сарфлаётганимнинг бир томчисига тўғри келарди. Аммо ана шу арзимасгина пулдан ҳам кўнгли тоғдек кўтарилганини, ота-онанинг ҳам фарзандларининг озгина меҳр-­эътиборига ҳамиша муҳтож бўлишини тушундим.

Салима ХОЛДОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Энди маҳаллада  ҳуқуқ-  тартибот маскани бор

Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор

🕔14:51, 02.10.2026 ✔120

Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббус­ларни илгари суриб келмоқда.

Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

🕔10:15, 10.09.2026 ✔175

Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

🕔16:02, 27.08.2026 ✔214

Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди маҳаллада  ҳуқуқ-  тартибот маскани бор

    Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор

    Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббус­ларни илгари суриб келмоқда.

    ✔ 120    🕔 14:51, 02.10.2026
  • Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

    Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

    Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.

    ✔ 175    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

    ✔ 214    🕔 16:02, 27.08.2026
  • Депутат кўмаги  билан...

    Депутат кўмаги билан...

    Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

    ✔ 208    🕔 15:56, 27.08.2026
  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 260    🕔 15:15, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар