Саломатлик      Бош саҳифа

КИМЛАР КАМҚОН ҲИСОБЛАНАДИ?

Бугун экологик муҳитнинг ёмонлашуви ва кундалик маҳсулотларда инсон организми учун зарур дармон-дориларнинг етарлича бўлмаслиги камқонлик касаллигига йўл очиб бермоқда.

КИМЛАР КАМҚОН ҲИСОБЛАНАДИ?

Бу хасталикка чалинмаслик учун даво чоралари билан қизиқаётганлар кўп. Шуни ҳисобга олиб камқонлик, унинг олдини олиш чоралари хусусида Юнусобод туманидаги 56-оилавий поликлиникасининг олий тоифали шифокори Нигора РЎЗМЕТОВАга мурожаат қилдик.

— Камқонлик — бу гемоглобин ва баъзида эритроцитлар (қизил қон таначалари) миқдорининг камайиши билан кечувчи ҳолат, — дейди Нигора Рўзметова. — Турли инфекциялар, микроэлемент ва витамин етишмовчилиги, сурункали касалликлар, қон кетиш ҳолатлари ва бошқалар уни юзага келтиради. Аксарият ҳолларда камқонлик танада темир моддасининг етишмаслиги, вақтида, тўғри  овқатланмаслик, витаминларга бой маҳсулотларни истеъмол қилмаслик оқибатида ҳам келиб чиқади.

Камқонликнинг олдини олиш қийин эмас. Энг аввало, ўз вақтида, тўғри овқатланиш — темир моддасига бой овқатларни истеъмол қилиш кифоя. Темир моддасининг сўрилишини осонлаштириш учун озиқ-овқатларни С витаминига бой сабзи, мева ва кўкатлар билан бирга истеъмол қилиш керак. Шунингдек, таомномада дуккакли ўсимликлар (ловия, нўхат, мош ва жўхори), гўшт, балиқ маҳсулотлари, сабзавот, мева, барра кўкатлар кўпроқ бўлиши фойдали. 

Айниқса, ҳомиладор аёллар ҳар куни 70-80 грамм гўшт ёки 100 грамм балиқ ва тухум, мева-мабзавотлар ҳамда дуккаклиларни истеъмол қилиши керак. Бола туғилганидан сўнг камида олти ойга қадар она сути билан озиқланиши лозим. Ёш болаларга чой бериш камқонлик ва бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Шакар, ёғ ва чойда темир моддаси йўқ. Улар бошқа моддаларнинг ҳам сўрилишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун уларни овқат тановулидан бир соат кейин истеъмол қилиш тавсия этилади.

Камқон одамда чарчоқ, бўшашиш, қувватсизлик, ҳансираш, бош айланиши, иштаҳанинг бўғилиши, таъм билишнинг ўзгариши, аччиқ ва шўр таомларга талабнинг ошиши, юз оқариши, айниқса, кафтлар ва кўз пастки қовоқлари ички қисмининг ранги оқариши юз беради.

Ушбу касалликни даволаш унинг қайси босқичда бўлишига қараб белгиланади. Агар енгил даражада бўлса, эътибор овқатланиш рационига қаратилади. Овқат билан чой, қаҳва, сут ичиш тақиқланади. Бир соатдан сўнг қайнатилган сув ичиш мумкин. Икки ҳафтадан сўнг қон таҳлили топширилади. Қон миқдорида ижобий ўзгариш бўлса, овқатланиш рациони шу тарзда давом эттирилади. Агар гемо­глобинда ўзгариш бўлмаса, уч-тўрт ой темир моддаси мавжуд препаратларни ичиш тавсия қилинади. Ўрта ва оғир турларида гематолог тавсияси билан даволаш ишлари олиб борилади. Бу жараён олти ой давом этади.

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар