Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

МУШТАРАК НИГОҲЛАР БИЛАН

Аудиторияга кирсам, курсдошларим қандайдир эълонни муҳокама қилаётган экан. Мен ҳам қизиқиб, улар томон ошиқдим. Унда «Дарсдан сўнг кутубхонада Эрнест Хемингуэйнинг «Чол ва денгиз» асари бўйича баҳс-мунозара ўтказилади.

Асар ҳақидаги фикрларингизни ўртоқлашишни истасангиз, ушбу тадбирда иштирок этинг…», деб ёзилганди. Бундай бадиий кечалар ойда-йилда бир марта, баъзан умуман бўлмаслиги сабабли кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Аммо бунга хайрихоҳ бўлмаганлар ҳам топилди.

— Ҳар доимгидек зерикарли бўлади, — деди Нурали энсасини қотириб, — иштирок этишнинг умуман кераги йўқ. Барибир бу тадбирдан ҳеч нима ололмаймиз.

Унинг гапида қисман жон бор эди. Чунки биз дарсда машҳур асарларни таҳлил қилишни бошлашимиз биланоқ ўз фикрини бошқаларникидан устун кўрувчилар сабабли дарс тортишувга айланарди. Аммо эълонда «Ҳар бир кишининг фикри ҳурмат қилинади ва мулоҳазалар инкор этилмайди», деган жумлалар ҳам бор эди.

Тадбирда барчамиз иштирок этдик. У ҳақиқатда жуда самимий ва қизиқарли ўтди. Ҳар бир киши асар ҳақида фикр-мулоҳазаси, хулосасини гапирди. Фикрлар барчага маъқул келиб, ҳеч ким бир-бирини инкор этмади. Аксинча, ҳар биримиз асарни ўн беш-йигирма киши кўзи, тафаккури, қалби билан ўқигандек бўлдик. Бу китобни ўқиб кўрмаганларда асарни ўқиш истаги пайдо бўлди. Натижада ҳар пайшанба куни дарсдан кейин шундай тадбирлар ўтказишга келишиб олдик. Кейинги вазифа Чингиз Айтматовнинг «Биринчи муаллим» асари этиб белгиланди.    

Дурдона САФАРОВА




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар