Осмоннинг яна қовоғи осилди. Ёмғир ёғади, шекилли. Бундай пайтда Шокир отанинг чоғроқ ҳужраси янада торайиб бораётгандек туюлади. Қоронғилашиб, бор файзи ҳам кетади.

ҚАДР

Шокир отанинг нафаси қисилди. Базўр ўрнидан туриб, ҳовлига чиқди. Сўри томон юрди. Дарахтга илиб қўйилган радио қулоғини бурашга чўзилаётганди, тиззаларида оғриқ турди. Бунга эътибор бермади, радиони ўзи ёқтирган тўлқинга созлади.

«Отам, отажоним, жоним отам,

Сиз уйимнинг султони тожи...»

Қўшиқ тугаб, сухандоннинг ёқимли овози янгради:

«Отангизни асранг, азизлар. Хизматида бўлинг, кўнглини зиёрат қилинг. Кексаларнинг белидаги кучи, оёғидаги мадори фарзандидир.  Отангизнинг дуосини олинг...»

Шокир отанинг бўғзига нимадир тиқилди. Сухандоннинг сўзларига жавобан лабларида аччиқ табассум аксланди...

...Шокир ота бир умр ҳалолликни ўзига шиор тутди. Колхозга раис бўлган кезлари хирмон-хирмон пахта, гектар-гектар ер қўл остида турганида ҳам хонадонига бир тишлам бўлсин ҳаром луқма олиб кирмади.

Мол-давлат тўплашга ҳеч қизиқмади. Бир кўча наридан тўрт хонали уй солиб, кўчиб ўтди. Ўзи яшаб турган уйнинг ҳовлисини боғ қилди, уйнинг ўзини эса, ёнма-ён бўлгани учун, акасига тортиқ этди.

Тўрт хонали уйда икки ўғли иноқ яшайди, деб ўйлаганди. Бироқ уларни уйлантиргач, ҳар хил машмашалар чиқа бошлади. Охири, кичик ўғлини ёнига чақириб, маслаҳат солди:

— Аканг болаликдан дардманд, биласан. Қўшни қишлоқдан сенга ер олиб берсам. Олма экиб, шундан даромад оласан. Секин-аста бўлса ҳам ватан тиклаб оларсан. Унгача шу ерда яшайверасан.

Ўғли бошида бунга кўнмади. Лекин акасининг уй қуришга қуввати етмаслигини билгани учун ноилож рози бўлди. Янги ерга вақтинчалик икки хона қурди-да, хотинини олиб кўчиб чиқди.       

Тўнғич ўғли уйининг олдидан кичик дўкон очди. Бироқ дўконга мол олиб келиш унга анча қийинчилик туғдирди. Чол-кампир маслаҳат солиб, бир таниш кишининг эски уловини сотиб олиб беришди. Жанжалнинг каттаси шундан сўнг бошланди.

Шокир ота ўша кунни эсласа, юрагига оғриқ киради. Кичик ўғли салом-аликсиз кириб келиб, аламзадалик билан гап бошлади:

— Хуллас, гап бундай, ота. Эски уйимиз ёнидаги боғни сотаман. Ёки ўшанча пул топиб берасиз. Нима, мен болангиз эмасманми? Акамга уйни бердингиз, кўндим. Энди менга қарашинг-да. Бу нима қилганингиз?!

Эҳ-ҳе, орага кимлар тушмади!? Ўғли инсофга келай демади. Охири, катта ўғли даволанишига деб йиққан пулини укасига берди. Камига Шокир ота ўзининг ва кампирининг пенсия пулини ҳам қўшқўллаб кенжасига топширадиган бўлди.   

Шу воқеадан икки-уч йил ўтиб, дард ўз кучини кўрсатди. Ҳар қанча даволанмасин, тўнғичи қирқ ёшга кирмай, ёруғ дунёни тарк этди...

Шокир отанинг юрагидаги оғриқ кучайди. Кўз олдига ўғлининг сиймоси келиб, қалбини тилка-пора қила бошлади:

Қандай инсон эди-я, ўғли. Тилла эди, ажаб. Касал бўлса-да, тиним билмасди. Айниқса, уйига меҳмон келса, яйраб кетарди. Ўзиники қатори укасининг болалари суратларини катта қилиб уй деворларига осиб қўйганди...

Ўғлининг вафотидан сўнг кампири ҳам узоқ яшамади. Шокир ота кичик ўғлининг мурувватини қабул қилмади. Катта ўғли ва кампирининг чироғини ёқиб туриш учун қолди. Келини бошида хизматини қилиб турди. Лекин онаси келиб-кетавергач, келини ўзгарди. Қайнота ва келин бир уйда яшаши тўғри келмасмиш. Шокир ота ҳовли четидаги ҳужрани жой қилиб, кўчиб ўтди.  Келини эл кўзига кунига бир-икки маҳал овқат келтирса, келтиради, бўлмаса йўқ. Совуқ ҳужра, совуқ чой, совуқ ҳаёт...

Шокир ота ўйга толди: одам кексайганда болага ўхшаб, бировга муҳтож бўлиб қоларкан. Нафсга, овқатга эмас, озгина меҳрга, эътиборга эҳтиёжманд бўларкан. Озгина меҳр, озгина қадр...

Шокир отанинг юрагидаги оғриқ борган сари кучайиб, нафаси кўксида қисилиб бораётганди.

Радиода эса ҳофиз нола қиларди:

«Аввалинг хор бўлса бўлсин,

охиринг хор бўлмасин...»

 Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔6

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔59

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 6    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 59    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 269    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар