Саломатлик      Бош саҳифа

ҚЎЛ-ОЁҚ УВУШИШИ ТОМИР ТОРТИШИДАНМИ?

Кўпчилик қўл-оёқ увушиши ва томир тортишидан шикоят қилади. Маълумотларга қараганда, 80 фоиз одамлар томир тортишидан азият чекаркан. Соғлом танада ҳам бу ҳолат учрайди. Бу қандай сабаблар билан юзага келади? Шифокор Ирода РУСТАМОВА буни шарҳлаб берди.

ҚЎЛ-ОЁҚ УВУШИШИ ТОМИР ТОРТИШИДАНМИ?

— Қўл-оёқ увушиши қандай вужудга келади?

— Сабаблари бир талай. Қўл-оёқларнинг увушиши совуқдан, оғир юк кўтаришдан, бош мияда, шунингдек, танада қоннинг яхши айланмаслигидан, чекиш, меъёридан ортиқ алкоголь истеъмол қилиш туфайли ҳам юзага келади. Қандли диабет касаллиги билан оғриган беморларда ҳам қўл-оёқлар увушади. Мунтазам увушиш эса қон қуюқлигидан дарак.

— Қайси ёшдагиларда бу ҳолат кўп учрайди?

— Қўл-оёқларнинг тез-тез увушиши, асосан, 40-50 ёшдагиларда кузатилади. Улар танасидаги холестерин миқдорини тез-тез текширтириб туриши керак. Чунки қон томирлари деворида холестерин моддасининг кўпайиб кетиши оқибатида қон юриши бирмунча қийинлашади. Шундан кейин тез-тез ўнг қўл, ўнг оёқ ёки чап қўл, чап оёқ увушиши кузатилади. Агар вақтида олди олинмаса, инсульт ёки инфаркт келиб чиқиши мумкин. Ёшларда бу ҳолат асосан, танада қон яхши айланмаслиги сабабли юзага келади. Турли жисмоний машқлар ёрдамида бу муаммони ҳал қилиш мумкин.

— Томир тортиши-чи?

— Томир тортиши мушакларнинг беихтиёр қисқариши бўлиб, кескин оғриқ билан намоён бўлади. Оғриқлар ҳар хил бўлади. Бу мушаклар зўриқиши билан боғлиқ. Организмда керакли минералларнинг етишмаслиги, айниқса, калий, кальций, магний ҳамда А, Б, Д, Е гуруҳ витаминлари етишмаслигидан бўлиши мумкин. Томир тортиши тез ҳаракат кўринишида бўлади. Масалан, асабийлашгандаги қовоқ учиши. У асосан, бир гуруҳ мушакларнинг қисқа муддатли қисқариши ва бўшаши натижасида рўй беради. Яна кенг тарқалган сабабларидан бири қон таркибининг бузилишидир. Бу юқорида айтилган витаминларнинг етишмаслиги сабаб ривожланади. Бу унсур ва витаминлар организмдаги мушаклар фаоллигини назорат қилади ва асаб импульсларини бошқаради.

— Организмга керакли микроунсурлар қандай йўқолади?

— Баъзи препаратлар, масалан, жиғилдон қайнашида ишлатиладиган айрим дорилар магний ва кальцийни ўзлаштиришга халақит бериши мумкин. Пешоб ҳайдовчи препаратларнинг ҳам организмдан калий ва магнийни чиқариб юбориши эҳтимоли бор.

Стресс вақтида организм кучли тарзда кортизол гормонини ишлаб чиқаради. Унинг ножўя таъсиридан бири — кальций ичкаридан сўрилишининг ёмонлашувига сабаб бўлади ва буйрак орқали чиқиб кетишини кучайтиради. Магний ва кальций етишмаслиги ҳомиладорлик даврида кўп кузатилади, чунки бу даврда бўлажак она учун микроунсурлар икки баробар кўпроқ керак бўлади.

Кўп миқдорда протеинлар қабул қилиш ҳам кальций етишмаслигига сабаб бўлади. Инсон организми қувват йиғиш мақсадида ёғлардан эмас, углеводлардан глюкозани ўзлаштиради. Организмда глюкоза камайса, ёғ захиралари ҳаракатга келади. Бу қонда кетонларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ортиб кетиши натижасида кетоз ривожланади ва буйракда тош йиғилиши хавфини оширади.

Ҳаддан ташқари кўп тер ажралганида ҳам организм керакли калийни йўқотади. Шунинг учун оёқдаги томир тортиши иссиқ ҳавода ёки жисмоний зўриқишдан сўнг кузатилади. Оёқларда томир тортиши турли ёшлиларда учрайди. Ўрта ва катта ёшлилар ундан кўпроқ азият чекади.

— Энг оғриқли томир тортиши қайси?

— Тоник томир тортиши. Бир неча дақиқага мушаклар қотиб қолади ва кучли оғриқ кузатилади. Бу ғайриихтиёрий оғриқлар локал характерга эга. Кўпинча оёқ болдири ва илиги атрофида томир тортишади. Сон ва товон соҳасида камдан-кам кузатилади. Барча мушакларнинг бирдан қисқариши оғриқли ва инсон ҳаёти учун жуда хавфли. Бунинг натижасида инсон ҳушидан кетиши ҳам мумкин.

Томир тортишганда оёқ кафтини ўзига томон тортиб, сўнгра тортишини бўшаштириш учун ёнга тортиш лозим. Туриб озроқ юришга ҳаракат қилиш керак. Мушакларни енгилроқ уқалаб ҳам томир тортишини бартараф этиш мумкин. Қиздирувчи уқалаш муолажасидан фойдаланиш ҳам яхши самара беради.

Озода ВАЛИЕВА




Ўхшаш мақолалар

Ош бўлмасин!..

Ош бўлмасин!..

🕔14:51, 09.10.2025 ✔154

Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:

Батафсил
Энди дорилар  электрон  рецепт  асосида тайинланади

Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади

🕔16:02, 18.09.2025 ✔99

Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.

Батафсил
Ҳар етти кишидан бири  озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

Ҳар етти кишидан бири озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

🕔15:53, 18.09.2025 ✔88

Замонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар