Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

РАЗОЛАТ ҚУРБОНИГА АЙЛАНГАН КИТОБ

Ёшлигимдан бадиий адабиётга — китобга қизиқаман. Ўқувчилик даврларимда ҳам қўлимга пул тушди дегунча китоб сотиб олардим. Кейинчалик талаба бўлдим. Жавонимда анча-мунча китоб йиғилиб қолди. Ўқитувчи бўлиб ишлаган кезларимда ҳам анча китоб йиққанман. Оиламизда ҳеч ким китобга ёмон муносабатда бўлмайди. Кимга қандай китоб керак бўлса, мендан сўраб ўқигани олар, мутолаа қилиб бўлгач, жойига келтириб қўярди.

РАЗОЛАТ ҚУРБОНИГА АЙЛАНГАН КИТОБ

Бир куни дам олиш вақтимда ҳовлида китоб ўқиб бўлиб, деразанинг токчасида қолдириб кетибман. Ўғлимизни уйлантирган  йиллари эди. Янги келин ҳали оиламизнинг пасту баландини билмайди. Келин тушмагур китобни дераза токчасидан олиб, тебраниб турган шкафининг тагига қўйибди. Буни пайқаб қолган қайнонаси ҳай-ҳайлаб китобни шкаф тагидан олдириб турган маҳали мен келиб қолдим. Воқеани кўриб, тўғриси, хафа бўлдим. Кейин ўйлаб, кечқурун оила жамулжам бўлганида бир вақтлар отам ҳикоя қилиб берган бир воқеани тарбия учун сўзлаб бердим.

«1937 йил эди, — деб ўз ҳикоясини бошлаган эди отам ўшанда оилавий гурунгларнинг бирида. — Қўшнимиз катта эшон эди. Отли-обрўли, ҳамманинг ҳурматини қозонган, нафаси ўткир инсон эди. Ўша суронли йилларнинг бирида эшон буванинг оиласи бошига ҳам қора кун тушди. «Уйидан китоб чиқди», дея қамашди. Шу кечаси эшон буванинг хотини  бизнинг уйга бир даста китоб кўтариб чиқди. Эскичадан сал-пал саводим борлиги учун китобларнинг муқовасига кўз югуртирдим. Машраб, ­Навоийнинг эски ёзувда битилган китоблари. «Сизларникида туриб турсин», деб эшонбийи ташлаб кетди. Мен китобларни олиб, сомонхонага яширдим. Бу орада эшон бува қамалиб кетди. Ҳеч кимнинг китоб билан иши бўлмади. Эшон бува қамалгач, мен ҳам қўрқиб қолдим. Китобларни сомонхонадан олиб, қўйнинг терисига ўраб, ҳеч ким билмас жойга кўмиб қўйдим.

Орадан анча йиллар ўтди. Китобни кўмган жойим эсимдан ҳам чиқиб кетган эди. Эшон бува ўша ёқларда дом-дараксиз кетди. Эшонбийи ҳам дунёдан ўтди. Ўша қора кунлар ортда қолди. Бир куни томорқада ишлаб юрганимда бехосдан кетмон бир нарсага тегиб, терининг бир бўлаги кетмонга илашиб чиқди. Мен секин пайпаслаб ўша жойни қўлим билан очдим. Не кўз билан кўрайки, бундан роппа-роса ўттиз йиллар бурун кўмган эшон бувадан ёдгор китоблар. Терига ўраб кўмганим учун китоблар яхши сақланган эди. Уларни уйга олиб келдим. Тупроқларини қоқиб, секин варақладим. Энди ҳар куни кечқурун лампанинг ёруғида китобларни ҳижжалаб ўқий бошладим. ­Навоий, Машраб, Маҳтумқулининг пурмаъно ғазаллари, шеърлари эди булар.

Бир куни маҳаллада бир маъракада китоб ҳақида сўз очдим. У ерда эшон буванинг кенжа ўғли Салоҳиддин ҳам бўлиб, дадасининг китобларига қизиқиб қолганини, шу китоблардан биттасини беришимни, дадамдан ёдгорлик, деб сақлаб қўйишини айтди. Рози бўлдим. Маъракадан чиқиб Салоҳиддин эшон тўғри уйга келиб, Машрабнинг китобини олиб кетди. Орадан беш-олти ойлар чамаси ўтгач, қандайдир бир юмуш билан Салоҳиддин эшонникига бордим. Кечқурун оила ҳовлида жамулжам бўлиб овқатга ўтиришган экан. «Келинг, келинг» қилишиб мени тўрга ўтқазишди. Атроф қоронғи. Оила дастурхон ўртасида қўйилган қирқинчи лампанинг ёруғида иштаҳа билан мошкичири ейишарди.

— Олинг, олинг, овқатга қаранг, ака, — деди Салоҳиддин эшон қўлимга толдан ясалган қошиқни тутқазиб. Мен мошкичиридан бир-икки тотган бўлиб, келишим сабабини айтай, деб энди оғиз жуфтлаган эдимки, кўзим қирқинчи лампа тагидаги нарсага тушди. Бу ўша — мен Салоҳиддин эшонга ҳадя қилган китоб эди. Ҳа, ҳа, Бобораҳим Машрабнинг китоби. Танидим, чунки мен уни анча йиллар қўлимдан қўймай ўқийвериб, муқоваси ҳам таниш бўлиб кетган эди. Қўлимдан қошиқ тушиб кетгудек бўлиб шалвираб қолдим. Менинг китобга тикилиб турганимни кўрган Салоҳиддин мулзам бўлиб:

— Боя ўқиб ўтирувдим, болалар билмай лампа тагига қўйишибди, — деди.

У болаларини койиган бўлди. Кейин менинг кўз олдимда китобни олиб, лампа тагига бошқа нарса қўйди. Беихтиёр китобни қўлимга олдим. Китоб Салоҳиддин айтганидек, лампа тагига ҳозиргина қўйилган эмасди. Чунки китобнинг устига томган керосин юқи унинг лапма тагида анча вақт «хизмат» қилганидан далолат бериб турарди.

Салоҳиддин эшонникидан таъбим тирриқ бўлиб қайтдим. Тўғриси, уникига нимага борганим ҳам эсимдан чиқиб бўлган эди. Йўл-йўлакай хаёлимни ўша суронли йиллар — қатағон даврлари олди. Эшонбийининг китоб кўтариб бизникига келиши, мен китобларни кўмиб қўйишим воқеалари жонланди. Бу китоблар ҳам анча машаққатли даврларни бошидан ўтказиб, эндигина ер юзига чиқиб «хизмат» қиламан деганида яна разолат қурбонига айланаётган эди…»

Жаҳонда китобдан яхши дўст йўқ, дейишади. Дўстга эса ёмон муносабатда бўлинмайди, деб отам айтиб берган ҳикояни якунладим. Шу-шу келиним китоб жавонидаги китоблар чангини артиб, чиройли қилиб тахлаб қўядиган бўлди. Кўпгина китобларни ўқиб чиқишга ҳам улгурди.

Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар