Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

МЕҲНАТ ЭМАС — ЧИНАКАМ РОҲАТ!

«Китоб ўқиш ҳам бир меҳнат», десалар ҳайрон қоламан. «Аксинча, китоб ўқиш маза қилиб дам олиш, роҳатланиш эмасми?», дейман.

МЕҲНАТ ЭМАС — ЧИНАКАМ РОҲАТ!

Болалигим китобхон оилада, китоблар қуршовида ўтган. Энг севимли машғулотим ҳам китоб мутолааси эди. Ёстиғим остида, албатта, севимли китобларим бўларди. Ярим тунгача китобга мукка тушиб ўтирганимни кўрган отам, кўзимнинг нури заифлашишидан хавотирга тушиб, аста хонамизга яқинлашарди-да, «Қизлар, дам олинглар», дея чироқни ўчириб кетарди. Бироқ мен китобни қўлимдан қўймасдим. Бирор баҳона билан дадам телевизор кўриб ётадиган хонага кириб, чиқаётганда эшигини очиқ қолдирардим ва йўлакка ўтириб олиб, телевизор ёруғида китоб ўқишни давом эттирардим.

Самолётдан поезд афзал

Отам уйга қанд-қурс, мева-чевалар эмас, кўпроқ китоблар олиб келишини кутардим. Ҳар ҳафта, албатта, бир-иккита китоб билан кириб келар, бу китоблар ҳеч қачон токчада туриб қолмасди. Кечки овқатдан сўнг китобни қўлига олиб диванга ёнбошларди. Янги китобни мароқ билан ўқиётган дадамга биз болалар ҳавас билан қарардик. Қани энди тезроқ ўқиб бўлсалару бизга ҳам навбат етса, дердик. Чунки ҳеч ким отамдан олдин китобни қўлга олишга журъат этолмасди. Эрталаб отам ишга кетиши билан китоб аямнинг қўлига тушарди. Мактабдан келгач эса, биз талашардик. Энди ўйласам, ўша пайтлар энг бахтли дамларим экан...

Оғир табиатли инсон бўлгани учунми, отам кўп китоб ўқиса-да, камгап эди. Ўқиган китобини ҳеч қачон ҳикоя қилиб бермасди. Фақат «Буни сен ҳам ўқи», деб қўярди. Ишлаб юрган пайтлари иш юзасидан хизмат сафарига самолётда бориш имкони бўла туриб, поездга чипта оларди. Сабабини сўрасак, «Мен поездда юришни яхши кўраман, юқори ўриндиққа чиқиб, беланчакда ётгандек тебраниб, китоб ­ўқи-и-и-б кетаверсанг, кетаверсанг, ҳеч йўл тугамаса», дерди.

Дўконда қолган кўнгил

Маош олган куни отамга эргашиб, китоб дўконига борардим. Атоқли ёзувчи ва шоирларнинг пештахталарга чиройли қилиб териб қўйилган асарларини кўриб, қани энди пулимиз кўп бўлса-ю, ҳамма китобларни сотиб олсак, дердим. Оиламиз имкониятидан келиб чиқиб, беш-олтита китоб харид қилиб ортга қайтардик. Бироқ жажжи юракчамнинг бир парчаси китоблар орасида яшириниб қолиб кетарди. Ётсам ҳам, турсам ҳам кўнглим ўша китоб дўконида бўларди. «Катта бўлсам, дўкондаги китобларнинг ҳаммасини сотиб оламан», деб орзу қилардим.

Мактабни битириб, олий ўқув юртига кирдим, турмушга чиқдим. Бироқ оила ва рўзғор ташвишлари ҳам китобга бўлган меҳримни тортиб ололмади. Пойтахтдаги олий ўқув юртлардан бирида дарс берардим, маошим ҳам кўп эмас, бироқ янги китоблар сотиб олишни канда қилмасдим.

Ёмон одатим бор: китобни қалам билан тагига чизиб ўқишни яхши кўраман. Чизилган жойларни қайта-қайта мутолаа қилиб, завқланиб юраман. Шунинг учун кутубхонадан китоб олиб ўқишни ёқтирмайман. Ўқиган китобларим менинг яқин дўстимга айланади, кейин қайтариб бергим келмай қолади. Иш жараёнида уларга бот-бот мурожаат қиламан.

Мусофир китоблар

Ота уйимдаги китобларни сумкаларга жойлаб, Навоийга ташиб қўйганман. Уйимизга меҳмонга келган отам «Э, китоблар қаерга кетди, десам, бу ёқларга келиб қолган экан-да», дейди беозорлик билан. Мен ота уйимдан келган, болалигимга гувоҳ китобларимни кўпроқ авайлайман. Уларда онамнинг нигоҳи қолган, улардан отамнинг нафаси келади. 

«Сенга ҳам қийин, мусофир жойда бир ўзинг», деди бир куни холам юзимга термилиб. Мен бу гапга эътироз билдирдим. Негаки мусофирликда ўтган ўттиз йиллик умримда бирон марта ёлғизланганимни, зерикканимни билмайман. Ахир, ёнимда ота уйимдан келган яқинларим — китобларим бор. Қолаверса, улуғ адабиётшунос устозларим маърузаларини олий таълим даргоҳи парталарида вужудимда туриб тинглаган китобхон-ўғлоним, китобларни бағримга босиб юриб дунёга келтирганим — нуктадон қизалоғим  бор.

Мутолаа улғайтирган болалар

Фарзандларимни бир қўлимда капгир, бир қўлимда китоб билан улғайтирганим менинг бахтим. Бугун ўғлим йўлкира ва тушликка ажратган пулларидан иқтисод қилиб, китоб сотиб олади. Янги китобни дастлаб ўзи ўқиб чиқади, кейин менга тавсия қилади. Агар мутолаада бироз сусткашлик қилсам, мендан ранжиб қолади.

Қизимнинг сўз кучини теран ҳис қилишидан таажжубланаман. У мендан муаллифлик кўрсатувларига матн ёзиб беришимни сўрайди. Сўрайди-ю, ёзганларимни зийраклик билан таҳрир қилади. Уни зимдан кузатар эканман, ўрнига тушмаган сўзларни жонлироғига алмаштириб, жумлаларни яшнатиб юборишидан завқланаман...

Азиз опа-сингилларимга ҳам бозорларда сотилмайдиган, атторларда топилмайдиган мана шундай завқли онларни соғинаман. Дилбандларимиз китоб мутолаасига меҳнат, деб эмас, фароғат эшикларини очиб берувчи роҳатбахш машғулот, деб қарашларини истайман.  

Салима ХОЛДОРОВА,

Навоий вилояти




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔284

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 284    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар