Инсон ўзинг      Бош саҳифа

КОНВЕРТ ИЧИДАГИ ҚУВОНЧ

Жавондаги китобларни тахлаётиб, улар орасидаги эски, четлари сарғайган конвертга кўзим тушди. Олдин бу конвертга ҳеч эътибор бермаган эканман.

КОНВЕРТ ИЧИДАГИ ҚУВОНЧ

Ишим ҳам қолиб, ичида нима борлигига қизиқдим. Бир даста хат. Бирма-бир ўқиб кўрдим. Уларнинг орасида бобом уруш йиллари бувижонимга йўллаган мактублари, дадамнинг хизмат сафаридан йўллаган соғинчномалари, дўстлар, узоқ қариндошлардан йўлланган хатлар ҳам бор эди. Шунча узоқ бўлса ҳам ғойибона дийдорлашув инсонларни бир-бирига боғлаб турган экан. Ёзувлари бир-биридан чиройли, ҳуснихат билан терилган…

Хатларнинг ҳаммасини йиғиб ойим томон югурдим. Бордиму «Бу ким?», «Қаердан?» дея саволларга кўмиб ташладим. Ойим хатларни кўриб бироз жим бўп қолди ва бирма-бир таништирди.

— У пайтлар қўлимизда телефон деган нарса бўлмасди. Университетда ўқиб юрган кезларимизда таътил бошланиши билан ҳамма уйига тарқаларди. Аммо хат ёзишни канда қилмасдик. Деярли ҳар ойда бирон яқинимиздан хат олардик. Бировга хат ёзсак, унга қўшиб расмимизни ҳам жўнатар эдик. Шу хат бизни бирлаштириб, дўстлигимиз, меҳр-муҳаббатнинг сўнмаслиги учун қандайдир малҳам эди. Кимгадир хат келса, уйимизда ўша куни байрам бўларди.

Дарвоқе, Шаҳло деган дугонам бўларди. Ўқиш тугаб, ҳамма уй-уйига тарқалиб кетди. Шаҳло эса ўқишини давом эттириш учун дадаси билан хорижга кетмоқчи эди. Кетишимдан олдин бир кўришайлик, дея хат ёзибди, бояқиш. Нимадир бўлибди-ю, ўша хат менга етиб келмади. Дугонам эса роса кутибди. Мендан жавоб қайтмагач, кетиш вақтини бошқа кунга кўчириб, уйимизга келибди. Ишдан қайтсам, дугонам уйимизда ўтирибди. Уни кўриб қувончим ичимга сиғмади. Хатига жавоб ололмаганидан кейин ўзи хавотирда келибди.

Яна ўша пайтда ҳар байрамда курсдошларга, устозларга ҳуснихат билан ёзилган табрикномалар бериш урф бўлган. Ҳали ҳам эсимда, Нодира деган курсдошимизнинг байрам арафасида иши жуда кўпаярди. Гуруҳдаги ёзуви бундайроқлар байрам табригини албатта, Нодирага ёздирарди. Адабиёт ўқитувчимиз Ҳикмат муаллим «Ёзув ҳам маданият белгиси», дер эди-да. 

Ойимнинг ёшликдаги хотираларини эшитиб, ҳақиқатдан ҳам дўстингдан юборилган хат жуда қадрли бўлса керак, дея ўйлаб қолдим. Ҳозир тайёр техникалар турганда хат ёзиш кимнинг ҳам хаёлида бор. Ҳатто, уйга вазифаларни ҳам дафтарга ёзмасдан тайёр электрон шаклда чиқариб олиб,  шундан ўқиб қўя қоламиз.

...Тўртинчи синфда ўқиётганимда она тили ўқитувчимиз ­Эътибор опа «Дўстимга хат» номли мавзу бериб, энг яқин дўстингизга хат ёзинглар деганди. Ўша менинг ўз қўлим билан ёзган охирги хатим бўлса керак...

Дилфуза ТИЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔6

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔59

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 6    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 59    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 269    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар