Саломатлик      Бош саҳифа

БЕМАЖОЛМАН, ҲОЛСИЗМАН...

— Касал эмасман, аммо негадир доим ҳолсизман. Айниқса, баҳор келиши билан беҳоллик янада кучаяди. Бунинг сабаби нимада? Бундан қутулиш учун нима қилиш керак?

Гулизор МАРИМОВА,

Хўжайли тумани

БЕМАЖОЛМАН, ҲОЛСИЗМАН...

—  Кўпчилик баҳорда ҳолсизланишдан шикоят қилади, — дейди пойтахтимиздаги 26-сонли оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори Дилфуза ОЧИЛОВА. — Ҳолсизликка асосан, иммунитетнинг пасайиб кетиши, нотўғри овқатланиш, кучли зўриқиш, стресс, витамин танқислиги, ички аъзолардаги хасталиклар ва уйқудаги ўзгаришлар сабаб бўлади. Баъзан атроф-муҳитнинг ифлосланиши, доимий стресс ҳолатида юриш, етарли даражада мева-сабзавот, сут-қатиқ, гўшт каби маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, уйдаги электр жиҳозлар (телевизор, компьютер, микротўлқинли печ) таратаётган зарарли тўлқинлар каби омиллар ҳам иммун тизимининг заифлашувига олиб келади.

Аниқлаш

Руҳий ҳолат ўзгариши, тана ҳароратининг сабабсиз кўтарилиши ва пасайиши, тез толиқиш, умумий ҳолсизлик, узоқ давом этувчи депрессия, руҳий тушкунлик, атрофдаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан бефарқлик, тунги бедорлик, кундузи уйқу босиши, турли аллергик таъсирларнинг пайдо бўлиши иммунитет пасайганидан дарак. Иммунитетингиз қай даражада эканини сиздаги шамоллашнинг давом этиш муддати ёхуд бирор жойингиз шилингандан кейинги жароҳатнинг битишига қараб аниқлаш мумкин. Жароҳат тез битса, тумов тез чекинса, демак, иммунитет юқори. Хасталик асоратли кечиб, жароҳат секин битса, иммунитетни кўтариш учун дарҳол ҳаракат қилиш даркор. Чунки иммун тизимидаги «носозлик» организмнинг касалликларга чалинувчанлигини оширади.

Чоралари

Иммунитетни кўтариш асли ҳолсизликнинг олдини олишдир. Бунинг учун ҳар куни наҳорга 1-2 дона қизил сабзи, 2 дона апельсин ёки олма, тушлик пайтида ярим боғ селдр ёки кашнич, салат барги, ётишдан олдин 1 пиёла қатиқ истеъмол қилиш фойдалироқ. Петрушка, селдр, шивит, салат барги танага қувват берувчи, юқумли касалликлардан ҳимояловчи таъсирга эга.

Ошқозон-ичак, жигар, ўт пуфаги соҳасида муаммолар бўлса, оддийгина наъматак, дўлана, шотут мевасини истеъмол қилинг, улар витаминларга ниҳоятда бой. Одамгиёҳ (женьшень), зубтурум, газанда ўт, дала қирқбўғини, арслонқуйруқ, дасторбош, беҳи барги, тоғжамбил, шивит ва зиғир уруғи, бўйимодарон каби ўсимликлар иммунитетни оширади. Улардан дамлама тайёрланиб, кунига икки маҳал наҳорга ва ётишдан олдин ичилади. Дамлама қуйидаги усулда тай­ёрланади: 1 ошқошиқ ўтни чойнакка солиб, устидан қайноқ сув қуясиз. 5-10 дақиқадан сўнг истеъмол қилиш мумкин.

Иммунитетни кўтаришда ҳамда асаб тизимини мустаҳкамлашда асалга тенг келадигани йўқ. Ётишдан олдин 1 ошқошиқ асал еб, кетидан қайнатилган илиқ сув ичилади. Ёки седанани янчиб, асалга аралаштирилади ва ҳар куни наҳорга нўхатдай миқдордагиси истеъмол қилинади.

Витаминлар

Таркибида А витамини бўлган маҳсулотлар иммунитетни кўтариш хусусиятига эга. А витаминининг организмдаги асосий вазифаси иммун тизимини бошқариш ва кўриш қобилиятини меъёрлаштиришдан иборат. Асосан, балиқ маҳсулотлари А витамини билан тўйинган бўлиб, болалар организми учун фойдаси катта. Тухум, жигар ва сут маҳсулотларида ҳам А витамини мавжуд.

 Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар юққанда витаминга бой маҳсулотлардан истеъмол қилиш уларнинг тезда бартараф этилишига олиб келади. Наъматак таркибида витаминлар жуда кўп. Ундан дамлама тайёрлаш учун 10-15 донасини ювиб, ярим литр сувда ўн дақиқа қайнатилади ва ёпиқ идишда 5 дақиқа дамланади. Хоҳишга қараб, 1 ошқошиқ асал қўшиб ичса ҳам бўлади.

Унутманг, ҳар қандай витаминли маҳсулотлар алоҳида истеъмол қилинсагина танага тўлиқ сингади. Шу сабабли дамламани овқатланишдан 2 соат ўтгач, бошқа маҳсулотларни аралаштирмасдан ичиш тавсия этилади.

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔20

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔43

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔56

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 20    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 43    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 56    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 70    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар