Редискадан тайёрланган салатлар ўзининг хуштаъмлиги билан иштаҳани очади. Ҳазми енгил бу сабзавотнинг фойдали хусусиятлари ҳам талайгина.
Унинг таркибида магний, натрий, калий, фосфор, темир, фтор, кальций, фолий ва аскорбин кислотаси, минерал тузлар мавжуд. Редиска юрак мушакларига қувват бағишлаб, унинг фаолиятини яхшилайди. Шифокорлар С витамини танқислигида уни истеъмол қилишни тавсия этишади. В гуруҳи дармондорилари эса асаб ва руҳий ҳолатни яхшилашга ёрдам беради. У овқат ҳазмини яхшилаб, сафро ва пешоб ҳайдайди. Таркибидаги хантал мойи эса ичакдаги микробларга қарши яхши фойда бўлади.
Углевод, оқсил, витамин ва минерал тузларга бой редиска тез-тез шамоллайдиганлар учун жуда фойдали. Ибн Сино кўкламда редискадан тайёрланган егуликларни кўпроқ истеъмол қилиш организмни қувватлантириб, иммунитетни мустаҳкамлайди, дегани ҳам бежиз эмас. Таркибидаги фойдали витаминлар ақлий фаолликни ошириб, хотирани мустаҳкамлайди. Редиска таркибидаги темир, марганец меъда ва ичакни тозалайди, фосфор эса суяклар учун жуда зарур. Қон босими ошишининг олдини олади.
Олимларнинг таъкидлашича, редискани доимий истеъмол қилиш танани тозалайди ва холестерин миқдорини камайтиради.
Бу маҳсулот худди пиёз ва саримсоқ каби табиий антибиотик ҳисобланиб, шамоллашда яхшигина ёрдам беради. У қон таркибидаги қанд миқдорини меъёрлаштириб, қандли диабет касаллиги билан оғриган беморларга фойдали. Таркибидаги антоциан моддаси онкологик касалликларнинг олдини олишда жуда самарали ҳисобланади. Бош оғриғидан халос бўлишда ҳам асқатади.
Ҳомиладорликда редиска истеъмол қилиш фойдали. Фолий кислотаси ҳомила ривожи учун жуда зарур. Айниқса, кальций унинг тиш ва суяклари тўғри ривожланишига ёрдам беради.
Редиска буйрак, жигар ва ўт қопи касалликларида тавсия этилмайди.
Шаҳноза ШОЖАЛИЛОВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил