Саломатлик      Бош саҳифа

АЛЛЕРГИЯ ВАҚТИДА ДАВОЛАНМАСА...

Баҳор ва куз фаслида иммун тизимига кучли таъсир этувчи аллергиядан азият чекаётган беморларни кўп учратамиз. Хўш, бу касаллик болаларда қандай кечади? Унинг олдини олиш, ташхис қўйиш, даволаш жараёнларига оид саволлар билан Чилонзор тумани 35-оилавий поликлиника бош шифокори ўринбосари, малакали шифокор Зулхумор ЮСУПОВАга мурожаат этдик.

АЛЛЕРГИЯ ВАҚТИДА ДАВОЛАНМАСА...

— Аллергия ўзи нима?

— «Аллергия» атамаси илк бор 1906 йилда веналик педиатр Клеменс Фон Пирке томонидан қўлланилган. У илк бор қабулига келувчи беморларда чангга, ўсимликлар чангига ва баъзи озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан аллергия қўзғовчилик хусусиятини аниқлади. Организмнинг кучли сезувчанлиги оқибатида Е иммуноглобулинининг нотўғри функцияси вужудга келади.

— Аллергия касалликлари айнан қандай ҳолатларда юзага келади?

— Айрим болаларнинг иммун тизими баъзи буюмларга, озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан сезувчанлиги ниҳоятда юқори бўлади. Ана ўша ножўя таъсирловчига нисбатан организмнинг реакцияси оқибатида аллергия келиб чиқади. Кўз ёшланиши, акса уриш, бурун қичишиши ва ундан сув келиши, йўтал, тумов — буларнинг ҳаммаси аллергик касалликларнинг кўринишларидир. Аллергия ҳеч вақт боладан болага юқмайди.

Унинг юзага келишининг бош сабабларидан бири нотўғри овқатланиш ва носоғлом ҳаёт тарзидир. Шунингдек, аллергия болаларда руҳий ва психологик зўриқиш натижасида ҳам юз бериши мумкин. Касалликнинг илк белгилари юзага чиққандаёқ болани тўғри овқатлантириш, аллергия қўзғовчи буюм ва матолардан фойдаланишни чеклаш ва парҳезни йўлга қўйиш зарур.

— Аллергия пайтидаги биринчи ёрдам қандай бўлиши керак?

— Аллергия белгилари, яъни кўз қичишиши ва ёшланиши, бурун битиши, аксириш, йўтал, тез-тез томоқ оғриши юзага келганда биринчи навбатда тананинг аллергияга сезгир жойини яхшилаб ювиш, организмнинг аллергия қўзғовчи воситалар билан алоқасини имкон даражасида чеклаш, терининг қичишиш бўлган қисмига ҳўл латта қўйиш ва аллергияга қарши дори воситаларини қабул қилиш лозим. Бола организми табиий жиҳатдан кучли ҳимояга эга бўлади. Унинг организми соат сайин, кун сайин ўсиб-ривожланишда бўлгани боис касалликка қарши реакцияси ҳам кучли бўлади.

—  Даволаниш қандай олиб борилади?

— Аллергия шундай касалликлар турига кирадики, унинг давоси ҳар бир беморнинг ўз қўлида. Бемор белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилса бас, касалликнинг тузалиши тезлашади. Шунингдек, кўрсатмалар билан бир қаторда, тиббий дори воситалари орқали аллергияни ўз вақтида бартараф этиш танада касаллик жараёни тез ва енгил ўтишини таъминлайди.

— Бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкинми?

— Аллергия натижасида юрак-қон томир, ошқозон-ичак тизимида зарарланишлар юзага келиши мумкин.

Аллергия бола организмида тошма, қичима кўринишида терини, конъюнктивит кўринишида кўзни, аллергик ринит шаклида бурунни, бронхиал астма шаклида ўпкани, громерулонефрит шаклида буйракни, ревматизм кўринишида юракни, артрит шаклида суякларни, дискинезия шаклида ичакни ва анимия кўринишида қонни зарарлайди.

— Халқ табобати йўли билан муолажа қилиш мумкинми?

— Нафақат аллергия, исталган касалликни енгишда халқ табобати яхши ёрдам беради. Бунда, одатда, доривор гиёҳларга мурожаат қилинади. Кейин аллергия қўзғовчи мато ва буюмлардан масофа сақлаш, парҳез орқали бола организмидаги аллергияни енгиш мумкин.

— Ёш оналар бунинг олдини олиш учун кўпроқ нималарга эътибор бериши керак?

— Бу борада ҳар бир онанинг ўзи салкам табиб бўлмоғи, бола организми билан баб-баравар касалликка қарши курашмоғи лозим. Зеро, онанинг зийраклиги болани турфа ёқимсиз касалликлардан халос этади.

Гўзал МАТЁҚУБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ош бўлмасин!..

Ош бўлмасин!..

🕔14:51, 09.10.2025 ✔154

Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:

Батафсил
Энди дорилар  электрон  рецепт  асосида тайинланади

Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади

🕔16:02, 18.09.2025 ✔99

Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.

Батафсил
Ҳар етти кишидан бири  озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

Ҳар етти кишидан бири озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

🕔15:53, 18.09.2025 ✔88

Замонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар