Баҳор келиши билан кўплаб аёллар офтобдан сақланиш мақсадида турли муолажалар қилишади. Сабаби, баҳорги офтоб терини куйдиради ва қисқа муддат ичида қизартириб, томирларнинг кенгайишига йўл очади. Ультрабинафша нур таъсирида баъзи ҳужайралар меланин моддаси ишлаб чиқариб, терини қорайтиради.
Одатда, 2 соатдан 7 соатгача давом этувчи «офтоб души»дан кейин офтоб уриши содир бўлиши мумкин. Натижада, терида сув тўпланади ва қуриб-сўлиш ҳолатлари юзага келади.
Қуёш нурида ортиқча тобланишнинг зарарларидан бири терининг барвақт қаришидир. Чунки қуёш нурлари теридаги тўқималарни бўшаштиради ва у тезда қуруқшаб, буриша бошлайди.
Бундан ташқари, бир йил қорайгандан кейин яна эски ҳолатига қайтганлар учун ҳам хавф камайиб қолмайди. Зеро, теридаги ҳужайралар ютилган қуёш энергияси миқдорини йиғиб боради. Шунинг учун ҳам йиллар мобайнида терида тўпланган қуёш нурининг салбий таъсири ҳужайраларнинг асл хусусияти йўқолишига олиб келади.
Болалар ва ёшлар учун қуёшда қорайиш янада хавфлироқ. Ёз мавсуми тугаши билан тана ранги очилишига қарамай, ультрабинафша нурлар таъсири йўқолиб кетмайди.
Офтобда тобланганда юзга сепкил тошади. Бунинг олдини олиш учун уйдан чиқишдан аввал қуёш нури зараридан ҳимояловчи крем суртиш ёки уй шароитида турли мева ва сабзавотлардан тайёрланган ниқоблардан фойдаланиш мумкин.
Тобланган тери учун ниқоблар
Баҳорги офтоб тиғида қорайган юз терисини илиқ сут билан артиш ҳам анча фойдали. Бунда нафақат тери озиқланади, балки баҳорда тобланган тери саломатлигини сақлаб қолади. Сут маҳсулотлари — творог, сузма, қатиқ ҳам юз терисини озиқлантириб, таранглаштиради.
50 грамм асалга 5 томчи лимон шарбати қўшиб аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма эрталаб юзга суртилади ва 15 дақиқадан сўнг ювиб ташланади. Ушбу ниқоб юзнинг табиий равишда оқаришини таъминлайди.
Бир дона лимонни сиқиб, сувига 100 грамм асал қўшилади. Уни музхонада сақлаб, ҳар куни эрталаб юз ювишдан олдин 10-30 дақиқа юзга суртиб қўйилса, ажинлар тушишининг олди олинади.
Юзнинг тиниқ бўлиши учун бақлажон суви билан артиш ҳам фойдалидир.
Дилдора ЮСУПОВА,
Косметолог
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔23
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил