Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ФЛАМИНГО ПАРВОЗДА ГЎЗАЛ

...Бир маҳал фламинголар турган жойда думи узун, чиройли тулки пайдо бўлди. Тулкининг мақсади қушларнинг кўзини шамғалат қилиб, очиқ ерда тухум босиб ётган ўрдакни олиш эди.

ФЛАМИНГО ПАРВОЗДА ГЎЗАЛ

Афсуски, айёр тулкининг бу шум ниятини фламинголар вақтида сезиб қолди ва уни олдига солиб қувлаб кетишди. Тулки қоча туриб, ўзини қувлаётган ғозлар галасига ҳамла қилмоқчи бўлар, бот-бот ортига ўгирилиб, ириллаб қўярди. Шунда фламинголардан бири тулкининг нақ бўйнидан чунонам чўқидики, бечора чийиллаб юборди. Кейин ҳам тулки мазали ўлжа илинжида бояги ин яқинига яна уч-тўрт марта қайтди. Лекин ҳар галгидек кулранг ғозлар ғағиллашиб, тулкини ўлжага йўлатишмади.

...Бу чиройли қушларнинг ўз турдошларига кўрсатган ғамхўрлигини кузата туриб, чуқур ўйга толдим. Баъзида биз инсонлар имкониятимиз бўла туриб, ўз яқинларимизга мадад беришдан бош тортамиз, меҳримизни дариғ тутамиз. Рости, қушлардан кўпгина хислатларни ўрганишимиз керак экан...

Мен бу ҳолатга Оролбўйи яқинидаги Судочье кўлида гувоҳ бўлган эдим.

Кўпдан бери ўткинчи қушлар учун бекат вазифасини ўтаб келаётган Судочье кўлига боришни дилимга тугиб юрардим. Иттифоқо, менинг бу ниятимдан хабар топган қадрдоним Бекжурсун оға уловини тўғри Судочье томонга бурди.

...Мана, шундоққина қаршимизда салкам эллик минг гектарли майдонни эгаллаган кўл ўзининг бор бўй-басти билан мавжланиб турарди. Суви биллурдек тиниқ, кўм-кўк, кўзни қамаштиради. Обиҳаёт узра оқчорлоқ, чағалай, фламинго каби балиқчи қушлар ғужғон ўйнайди, рақс тушади. Қушлар бу ҳаракатларни худди моҳир раққослар каби ижро этарди. Кўлнинг бир томони чек-чегараси йўқ поёнсиз саҳро, шамол саксовул шохларини оҳиста тебратади. Очиғи, бу манзара кишига ўзгача таъсир этади.

— Ҳой, анави пуштиранг ғозларга қарасанглар-чи, — деб қолди Бекжурсун оға ҳовлиққанича. Ҳаммамиз у кўрсатган томонга алангладик. Чиндан ҳам биздан чамаси йигирма-йигирма беш қадам нарида юрган фламинго галасига кўзимиз тушди. Улар ўттизтача экан. Оёқлари узун-узун, туси пуштиранг, ниҳоятда чиройли. Уларга яқинлашдик. Не ажабки, қушлар биздан чўчигани йўқ. Бу ҳол бизни ҳайрон қолдирди.

Туздан шифо излаб келаётганлар

— Қуш учса қаноти, қулон юрса, туёғи куядиган Устюрт кенгликларининг ҳали бизга маълум бўлмаган сир-синоатлари бисёр. Бу сирларнинг тубига етаман деб, ақлим шошиб қолган пайтларим ҳам кўп бўлган, — дейди Бекжурсун оға. — Болалигимда табиатдаги ажиб манзараларни кўриш учун язнам мени уйимиздан олис-олис маконларга бошлаб борарди. Ўшанда «Қораумбет» ва «Борса келмас» туз конлари узра эрта кўкламдан бошлаб то кеч кузгача қушлар бозори қайнарди. Қушлар уззу-кун чуғурлашиб, ўз тилларида бир-бири билан сўзлашади.

Аслида бу жойлар узоқ йўл босиб, қаноти толган қушларнинг дам оладиган макони эканини кейин билганман. Табиатнинг сир-синоатини, мўъжизасини қарангки, ўқ еб ёки бошқа сабабдан шикастланган паррандалар қанотларини тузга суртиб, ағанаса, шифо топар экан. Бунга «Қораумбет» ва «Борса келмас» туз конларига сафарларимиз чоғида кўп бор гувоҳ бўлганман. Ажабланарлиси, само узра қанот қоқаётган қушлар орасида кўплаб фламинго — пуштиранг ғозларни ҳам учратдик. Фламинго тўдаси узоқ вақт давомида қанотларини тузга суртиб, ағанашди. Ҳатто яқинлашганимизда ҳам жойидан жилгани йўқ. Улар бу ҳаракати билан ўзлари учун шифо топишаётган эди. Дунё кезган сайёҳ қушларнинг бу ҳаракати кўпни кўрган донишманднинг ҳолатини эсга солди.

Ўткинчи қушлар  учун бекат

Ўтган асрнинг охирларида, мустақиллик арафасида Орол денгизининг суви чучук қўлтиғи негизида ўткинчи қушлар учун бекат сифатида қўриқхона ташкил этишга киришилганди. Турли ўлкалардан учиб келган қушлар бу жойни ўзлари учун доимий бошпана қилишга улгурди. Бу ҳақда қушлар шайдоси Марат оға жуда тўлқинланиб гапиради.

— Болалигим шу кўл атрофида кечган. Муштдайлигимдан бошлаб қушларни кузатишга қизиқаман. Ишонасизми-йўқми, бу юмуш менга ўзгача завқ-шавқ бағишлайди. Мана, анчадан бери Судочье кўлига бошқа кўплаб қушлар сингари фламинголар галаси канда қилмасдан учиб келяпти. Баъзи бирлари эса қаҳратон қишни ҳам шу ерда ўтказишмоқда. Бу қушлар ўзининг кўпгина қизиқ хусусиятлари билан ажралиб туради, патлари жуда ҳам чиройли, кўлда сакраб қочаётган митти балиқларни тутиб ейди. Жуфтига садоқатли, атрофидаги хавф-хатарни сезгудек бўлса, биргаликда ҳаракат қилишади.

Бу қушни Жанубий Америка, Африка, Европа ва Осиёда кўплаб учратиш мумкин. Уларни пуштиранг ғозлар, деб ҳам аташади, вазни тўрт-беш килограммдан саккиз кило­граммгача келади. Ўлкамизга февраль ойида учиб келади. Судочье кўли ўткинчи қушларнинг қўним топиши учун қулайлиги билан ажралиб туради. Дарвоқе, маҳаллий халқ бу кўлни Оролнинг бир бўлаги деб эъзозлайди.

Табиат зийнати

Энг ақлли мавжудот ҳисобланган инсоннинг табиатга, табиий бойликларга бефарқ, лоқайдларча муносабати оқибатида дунёда қушларнинг 139 тури ном-нишонсиз йўқолиб кетган, дейишади. Яна айримлари табиат ва инсоннинг бешафқатлиги туфайли тугаб битиш арафасида. Ҳозирда тоғ ғози, болтаютар, оқдум бургут, дашт бургути, йўрға тувалоқ, қора лайлак, лочин, қирғовул, тустовуқ, илон бургут кабилар тобора йўқолиб бораётган ноёб қушлар экани жуда ачинарли. Бу турларнинг деярли аксариятини юртимизда учратиш мумкин, лекин улар ҳозирги кунда муҳофазага муҳтож.

Аслида тоғу тошлар, дарахту гиёҳлар, ям-яшил қиру адирлар, сув, ҳаво сингари ҳайвону қушлар ҳам бизга табиат томонидан тортиқ қилинган инъомдир. Энди биз ана шу бойликни кўзқорачиғидек асраб-авайлашимиз, кўпайтиришимиз, ёшлар қалбида қушларга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғусини уйғотиб боришимиз зарур. Табиат мувозанатини барқарор сақлаб қолиш учун ҳам бугун бу қанотли дўстларимизга ўзгача муносабат кўрсатишимиз керак, назаримда.

...Судочье кўлида бўлган кунимиз олисдан учиб келган гўзал қушларни кўриш истагида юрган кўплаб сайёҳларни учратдик. Қувонарлиси, улар орасида хорижликлар ҳам бор экан. Қанотларини кенг ёйганича, самода эркин парвоз қилаётган фламинголар юртимиз табиатига ажиб бир гўзаллик бахш этиб турарди. Биз ана шу гўзалликдан баҳра олдик, қалбимизни ўзгача туйғулар қамради. Эҳтимол, уларнинг бу ёқларга келишига юртимиздаги тинчлик, осойишталик, ободлик сабаб бўлаётгандир. Рости, ўзининг табиий маконларидаги сингари Оролбўйидаги кўлда яйраб, эмин-эркин яшаётган фламинго галаларини кўриб кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Фламинголарнинг Судочье кўлини ўзлари учун доимий макон этганлиги рост бўлсин.

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири

Тошкент — Устюрт —Тошкент




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔6

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔59

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 6    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 59    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 269    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар