Саломатлик      Бош саҳифа

«БОТОКС» — ЗАҲАР ЮБОРИБ, ГЎЗАЛЛИКНИ САҚЛАЙДИ

Бугун косметология ҳам замонга мос жадаллик билан ривожланмоқда. Гўзалликка ўч аёллар унинг янги-янги қирраларини кашф этмоқда. Кейинги пайтларда урф бўлаётган «ботокс» муолажаси ҳақида нималарни биласиз? Янгилик дея қабул қилинаётган бундай муолажа аёллар соғлиғига салбий таъсир қилиши ростми? Врач-косметолог Шаҳло ИСМОИЛОВА бу борада аёлларимизга қандай тавсиялар беради?

«БОТОКС» — ЗАҲАР ЮБОРИБ, ГЎЗАЛЛИКНИ САҚЛАЙДИ

— Муолажани истаган одам ўзида қўллаши мумкин, — дейди врач-косметолог Шаҳло Исмоилова. — «Ботокс» тери синиши ва мимик ажинларнинг чуқурлаб кетиши, юз қаришининг олдини олади. Қуруқ юзларга тез ажин тушади. Шу сабаб бу муолажага қуруқ юзли аёллар кўпроқ эҳтиёж сезишади. Бироқ «ботокс» ҳаммада ҳам бирдек натижа беравермайди. Гоҳида бу ажинларнинг чуқур ёки юзада эканига ҳам боғлиқ. Шу сабаб ажинларнинг жойлашиши, чуқур ёки юзадалигига қараб, муолажа 25 ёшдан 55 ёшгача бўлган давр оралиғида ўтказилади. Гоҳида 60 ёшдан кейин ҳам баъзи аёллар мурожаат этади. Бироқ 60 ёшдан кейин бу кутилган натижани бермайди. Чунки бу пайтда ажинларнинг пайдо бўлиши мушакларга боғлиқ бўлмай қолади.

— Муолажадан олдин мижоз саломатлиги текшириладими?

— Албатта, муолажа бошламасдан олдин мижознинг саломатлиги ва руҳиятини ўрганиш лозим. Чунки «ботокс» муолажасини ўтказиш гемофилия билан касалланганларга, эмизикли аёлларга, инфекцияли ва вирусли касалликлар билан оғриётганларга мумкин эмас. Миастения ва саратон касаллигида ҳам ман этилади. Шунингдек, турли антибиотик ва қон суюлтирувчи дорилар қабул қилинаётган бўлса, юзда ҳар хил йирингли тошмалар бўлганда муолажа ўтказилмайди.

— Муолажа қай тартибда амалга оширилади?

— Муолажани бошлашдан олдин юз дезинфекциялайдиган восита билан артилади ва махсус оғриқсизлантирувчи крем суртилади. Муолажани амалга оширишда ингичка ва калта игнали махсус шприц ишлатилади. Ажин қайси соҳада мавжуд бўлса, ўша ерга укол қилинади. Юз мушагига юборилаётган модда граммда эмас, «бирлик»да амалга оширилади. Муолажа 10-15 дақиқа давом этади. Натижаси эса 1,5-2 ҳафтадан кейин кўринади. Бу баъзиларда бир суткада, айримларда эса бир ойда кўриниши ҳам мумкин. «Ботокс» натижаси ўз таъсирини олти ойгача сақлайди. Сўнгра юз олдин қандай бўлган бўлса, ўша ҳолатига қайта бошлайди.

Муолажадан кейин уч-тўрт соат давомида ухламаслик, юзга қўл билан тегинмаслик керак. Икки суткагача спорт билан шуғулланиш, саунага, сузишга бориш тақиқланади. Биринчи кунлари қуёш нуридан сақланиш лозим. Акс ҳолда, юзга доғ тушиши мумкин.

— Муолажадан кейин юзда салбий ўзгаришлар кузатилиши мумкинми?

— Баъзида кузатилиши мумкин. Бу каби ҳолатларга, асосан, муолажани врач-косметолог, яъни ҳақиқий мутахассис ўтказмагани сабаб бўлади. Бундан ташқари, бунга юздаги мимика мушакларининг нотўғри ишлаши ҳам таъсир кўрсатади. Токсин миқдори ошиб кетиши мушакларнинг ўз ҳолатини йўқотишига, гоҳида терининг пастга осилиб қолиши, оғиз қийшайиши, юз симметриклиги бузилишига олиб келади. Аммо булар вақтинчалик ҳолатлар бўлиб, вақт ўтгач, юз ўз ҳолига қайтади.

— «Ботокс»нинг саломатлик учун зарари борми?

— Унинг саломатликка умуман зарари йўқ, деб айтиб бўлмайди. Мутахассисларнинг айтишича, муолажа қайта-қайта амалга оширилаверса, хотира пасайиши, нафас олишнинг қийинлашуви юз бериши мумкин.

«Ботокс» муолажасида врач-косметологлар ботулотоксин моддасини юздаги мушакларга шприц ёрдамида юборади. Токсин мушакларга тушгач, вақтинча фалажлайди ва бу ажинлар кўпайишига тўсқинлик қилади.

Гўзал МАТЁҚУБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар