Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси
Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
БатафсилШифохона даҳлизида шеригимни кутиб тургандим, бирдан тез ёрдам машинасининг шовқини эшитилиб, шифохона ҳовлисида тўхтади. Ичкаридан икки шифокор чиқиб, олиб келинган беморларга ёрдамлаша бошлади. Машинадан юз-кўзи қонга беланган бир аёл ва қоши ёрилган қизчани тушириб, ичкарига кириб кетишди. Ҳодисанинг сабабига қизиқиб, ҳайдовчини секин гапга солдим.
Ҳайдовчи бемор аёл билан бир маҳаллада яшаркан.
— Салима опа мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди, — деб гапини давом эттирди ҳайдовчи. — Ниҳоятда сабрли ва оқила аёл. Унга ҳар қанча ҳавас қилса арзийди. Унинг ўрнида бошқа бўлганда, ҳеч қаерда ишламайдиган бундай пиёниста эр билан бир кун ҳам яшолмасди. Лекин шўрлик аёл, уч фарзандини етим қилишни истамайди. Ҳалол меҳнат қилиб, бир ўзи рўзғор тебратади. Бетайин эрининг юзига тик қарамайди, унинг айтганига сўзсиз итоат этади. Унинг биргина «айб»и уч қиз туққани. Шунинг учун ҳали юзи, ҳали кўзи кўкариб юради.
Бугун ҳам турмуш ўртоғи ҳар доимгидек уйга маст ҳолда келибди. Арзимаган баҳона сабаб жанжал кўтариб, хотинини беаёв калтаклабди. Олти яшар қизча отанинг важоҳатидан қўрқиб, «Дадажон, илтимос, ойимни урманг», деб қўлига ёпишибди. «Падарибузрук» кўрсатган «илтифот» туфайли шўрлик қизалоқнинг қоши ёрилибди.
Ҳайдовчи она-боланинг аҳволидан қаттиқ хавотирда, шекилли, чуқур хўрсиниб қўйди.
Унинг изтироб билан айтаётган сўзларини тинглаб турсам, отасининг «меҳри»дан жабр кўрган қиз касалхона йўлагида кўриниб қолди. Аста бориб, гапга солдим:
— Исминг нима, қизалоқ?
— Дилшода!
— Боғчага борасанми?
— Ҳа!
— Бу йил боғчада арча байрами бўлдими? Қорбободан қандай совға сўрадинг?
— Қорбободан дадамнинг ичмаслигини, ойимни урмаслигини сўрадим. Мен бошқа ўйинчоқ олиб беринг, деб хархаша қилмайман, одобли қиз бўламан, фақат дадажоним ойимни урмасин, дедим.
— Қорбобо нима деди?
— «Майли, ўзим дадангга яхшилаб тушунтириб қўяман, агар гапимга кирмаса, ҳассам билан таъзирини бераман», деди. Лекин Қорбобо дадам билан ҳали гаплашмади, шекилли, дадам бугун яна ичиб келди...
Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
БатафсилЖадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.
БатафсилҲар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.
Батафсил