Саломатлик      Бош саҳифа

ГЕПАТИТ В — ОҒИР ВА ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИК

В вируси қўзғатадиган гепатит оғир касаллик бўлиб, ўз вақтида даволанмаса, айрим ҳолатларда сурункали гепатит В га ўтиб кетиши, жигарга жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

ГЕПАТИТ В — ОҒИР ВА ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИК

Гепатит В дунё бўйлаб кенг тарқалган ва ўта юқумли хасталик. Бу хасталик вируси қонда узоқ муддат сақланиб туриши мумкин. Гепатит В вируси ташқи таъсирга ўта чидамли. Қуриган қон томчиси устара ёки игна учида бир ҳафтагача сақланиши мумкин. Инсонлар териси ёки шиллиқ қаватига тушиши билан касаллик ривожланишни бошлайди.

Юқиш йўллари

Вирус ташувчиси гепатитга чалинган бемор бўлиб, у одам танасига қон ва жинсий йўллар орқали, қуйидаги ҳолатларда юқиши мумкин: игна ва шприцлардан умумий фойдаланганда, тиш чўткаси, соқол, тирноқ олиш ва тозалаш асбоблари каби шахсий гигиена воситаларидан умумий фойдаланилганда, зарарсизлантирилмаган тиббий асбоблар орқали, турли хил тиббий (стоматологик, гинекологик, жарроҳлик ва бошқа) муолажалар олганда, қулоқ тештирганда, татуаж қилдирганда, баданга игна билан расм чиздирган (татуировка)да юқади.

Белгилари қандай?

Касаллик аста-секин бошланиб, бемор кўпинча лоҳаслик, ҳолсизланиш, тез чарчаш, иштаҳа пасайиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ўнг биқиннинг санчиб оғришидан шикоят қилади. Айримларнинг қўл-оёқ бўғимларида оғриқ, терисида тошмалар пайдо бўлиши кузатилади. Касалликнинг учинчи, тўртинчи ҳафтасида беморнинг пешоби қизариб, нажаси рангсизланиб, кўзи ва терисида сариқлик пайдо бўлади. Касаллик белгилари кучайиб, иштаҳаси йўқолади. Уйқу бузилиб, терида қичишиш ҳолати кузатилади.

Гепатитнинг В турида яширин давр 6 ойгача давом этиши мумкин. Баъзида касаллик оёқ бўғимларининг оғриши, грипп кўринишида ҳам намоён бўлади. Вирусли гепатитнинг В турида кўпинча яққол сариқлик белгилари кузатилмай, касаллик яширин кечади. Ўз вақтида шифокорга мурожаат этмаслик ва вақтида даволанмаслик оқибатида жигар фаолиятининг етишмовчилиги, жигар циррози каби оғир асоратлар пайдо бўлиши мумкин. 

Айрим беморларда фақатгина вирус ташувчилик ҳолати юзага келади. Бунда бемор ўзида вирус борлигини билмаслиги ҳам мумкин.

Сурункали тури

Ўткир В вируси қўзғатадиган гепатит турли ҳолатларда сурункали шаклга ўтиши мумкин. Бунда беморнинг иштаҳаси йўқолади.

Айрим пайтларда бўғимлардаги оғриқ безовта қилади. Баъзида баданга тошмалар тошади. Шундай вақтда кимдир ревматологга, яна кимдир дерматологга мурожаат қилади. Аслида бунинг сабаби сурункали жигар хасталиги бўлиши мумкин. Шунинг учун агар беморларда қувватсизлик билан бирга иштаҳанинг йўқлиги, қорин дам бўлиши, жигар соҳасидаги оғриқлар, терида қичишиш ва тошмалар кузатилса, албатта, жигар хасталигига ҳам текширтириш керак.

Шифокор, биринчи навбатда, беморнинг жигарини, қора талоғини пайпаслаб кўради. Кўз, тил ости шиллиқ қаватларини текширади. Сурункали гепатитнинг белгиларидан айримлари бу жигарнинг катталашиши, қаттиқлашиши, пайпаслаганда жигар қирраларида оғриқнинг пайдо бўлиши, тахминан 30-50 фоиз ҳолатларда қора талоқнинг катталашишидир.

Олдини олиш чоралари

Касалликни эрта аниқлаш ва даволаш келгусида ривожланиши мумкин бўлган оғир асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради. Хасталикнинг олдини олишда эса энг самарали восита эмлашдир. Ҳозирги вақтда болалар эмлаш тақвимига мувофиқ гепатит В га қарши эмланади. Бундан ташқари, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш талаб этилади. Тиш чўткаси, соқол олиш, тирноқ тозалаш асбобларидан фақат шахсий тарзда фойдаланиш керак. Инъекция олишда бир марталик шприцлардан фойдаланиш зарур.

Сайёра МУЛЛАЕВА,

Саломатлик ва тиббий статистика институти юқумли касалликлар шифокори




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар