Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЯГОНА КУЧ – ЯХШИЛИК

Газетамизнинг 2016 йил 28 апрелдаги 17-сонида «Яхшиликнинг оғир юки» сарлавҳали мақола чоп этилган эди. ф

ЯГОНА КУЧ – ЯХШИЛИК

Одамларга яхшилик қилиш, холис ёрдам кўрсатиш ҳақида сўз юритилган ушбу мақола юзасидан кўплаб муштарийлар ўз мулоҳазаларини билдирган. Шулардан айримларини эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.

Ҳам айтади, ҳам қайтади

Болтабой Муҳаммад ҚУРБОН, Хоразм вилояти:

— Мақолада кўтарилганидек, ҳақиқатдан ҳам одамлар орасида кейинги пайтларда меҳр-оқибат камайиб бораётгандек, бировга чин кўнгилдан яхшилик қилиш каби ўзбекона қадриятлар, сал бўлса-да, йўқолаётгандек. Буни одамлар орасидаги бир-бирига бўлган муносабатлардан ҳам билсак бўлади. «Мен фалончига яхшилик қилдим, у менинг орқамдан фалончи бўлди» қабилидаги миннатомуз гапларни ҳам бот-бот эшитиб қоламиз. Ахир ота-боболаримиз: «Яхшилик қил, дарёга ташла, билса, балиқ билар, билмаса, холиқ» деган ҳикматли гапларида катта маъно мужассам эмасми? Яхшилик ҳеч қачон беиз кетмайди.

Дунёни яхшилик ушлаб туради, дейишади. Жамиятимизда сахий, ҳотамтой инсонлар борлиги, уларнинг етим-есир, меҳр ва мурувватга муҳтож бўлган инсонларга ёрдам бериб, дуосини олаётганини эшитиб қувонади киши.

Қилган яхшилигини миннат қилиш — унинг савобини буткул йўқотади.

Бир маҳалладошимизнинг отаси автоҳалокат сабаб оламдан ўтган. Беш фарзанд муштипар она қўлида чирқираб қолган. Унинг-бунинг ёрдами билан болалар бирин-кетин  вояга етишди, касб-корли, уйли-жойли, оилали  бўлишди. Бир куни оиланинг каттаси бир даврада куюниб қолди:

— Ҳеч кимга етимлик юкини солмасин экан. Ҳеч кимнинг ота-онаси ўлмасин экан. Мана, ҳозиргача фалончининг миннатини кўтариб келаман. Мен боқдим буларни, мен бўлмасам, ўлиб кетишарди, дейди...

Бир куни икки маҳалладош ниманингдир устида айтишиб қолишди. Сен-менга боришди. Уларнинг бири қабртош ўрнатадиган уста эди. У тўсатдан:

— Болангни мозорини мен қурдим, лоақал шуни эсла, эсингдан чиқдими?  Мана, яхшиликка ёмонлик, — деди жаҳл билан.

Нариги киши ҳеч нима демай, кўзида ёш билан орқасига қараб кетганини ҳамма кўрди, шунда шу ерда турган кишилардан бири:

— Ука, шу гапни бекор айтдинг, яхши бўлмади. Мозорни сен қурмасанг,  бошқа бир уста қурарди, чатоқ айтдинг-да, — деди.

Ўйланмай айтилган бир оғизгина сўз, қачонлардир қилинган иш, яхшилик миннати инсон қалбини мана шундай яралаб қўяди.

«Яхшиликни билганга қилиш керак»

Сирожиддин ЭРНАЗАРОВ, Тошкент шаҳри:

— Одатда, қилган яхшиликлар ва савобларимиз доим ёдимизда туради. Улардан қониқиш ҳосил қилиб қўямиз. Аммо бировга қилган ёмонликларимиз ва гуноҳларимиз тезда ёддан кўтарилади. Улар гўё бўлмагандек, тезда унутамиз. Аслида савобларимизни ортга улоқтиришимиз, гуноҳларимиз эса доим кўз ўнгимизда бўлиши керак эмасми? Яхшилик — бу, менимча, биздан қоладиган боғ. Яхшиликларимизнинг ҳар бири бир ниҳол. Унинг мевасини ейиш бизга насиб этмаган тақдирда ҳам авлодимиз ундан баҳраманд бўлади. Кўрган яхшиликларимизни қайтарсак ҳам қарзимдан қутулдим, деб билмаслик керак. Таъма, миннат қилинган яхшилик — яхшилик эмас.

Баъзан яхшилик ҳам жазосиз қолмайди: ариқдан ўта олмаётган чаённи нариги қирғоққа ўтказиб қўймоқчи бўлиб, елкасига ортмоқлаб олган тошбақа ҳақидаги эртакни эсларсиз? Бундай эртаклар бежиз пайдо бўлмаган...  Зеро, ҳаётда ҳам баъзан ана шу тошбақанинг ҳолига тушишингиз мумкин. Шундай экан, яхшиликни билганга қилиш керак.

«Мени ҳаётга қайтарган»

Ойгул АЛЛАБЕРГЕНОВА, ўқитувчи, Наманган вилояти:

— Мен бир камбағал оиланинг фарзанди эдим. Мактаб давриданоқ ўқишга иштиёқим баланд бўлган. 11-синф пайтимиз фан олимпиадасида қатнашдим. Вилоят босқичида 1-ўринни қўлдан бериб қўйдим. Агар Республика босқичига ўтганимда, ўқишга имтиҳонсиз қабул қилинардим. Бу менга қаттиқ зарба бўлиб, тушкунликка тушиб қолганман.

Ўшанда руҳан «синиб» қолганимда, Неъматжон Тожибоев деган математика ўқитувчимиз мени ҳаётга қайтарган. Аввалига руҳий далда бериб, кейин репетиторлик қила бошлади. Тайёрлади. Мана, ҳозир олий маълумотли, 2-тоифали ўқитувчиман.

Ўшанда оиламиздаги иқтисодий қийинчиликлар туфайли устозимга репетиторлик ҳақини ҳам беролмаганман. Ҳали-ҳали ўйлайман: мени шу даражага етказган устозимнинг бу катта яхшилигига қачон жавоб қайтара оларканман?

Катта-кичиги бўлмайди

Нисо ХОЛМУҲАММАД, уй бекаси:

— Яқинда бозордан зираворлар олаётувдим, сотувчи бир қанча хилдаги зираворларни бепул берди. «Опа, дастурхон бўйида ўтирганингизда мени ҳам дуо қилиб қўйинг», дейди. Унинг нақадар самимий гапираётгани юз-кўзидан билиниб турарди. Мана шундай инсонлар қанча кўпайса, ҳаётимиз гўзаллашади. Бундай одамлар савоб ва дуо учун ҳам яхшилик қилаверади.

Мен ёмонликдан кўра кўпроқ яхшилик кўрганман. Авваламбор, ота-онам, опа-укаларимнинг беминнат яхшиликлари, кейин дугоналаримнинг ва ҳатто, бегоналар қилган ёрдамларини ҳам ҳеч қачон унутмайман.

Хафагарчиликда эсга тушади

Гулзода НУННАНОВА, Навоий вилояти:

— Ёрдамга муҳтожлик ёки зарурат сезиб турган бирор кишига моддий ёки руҳий-маънавий, ҳеч бўлмаганда, тўғри маслаҳат билан ёрдам бера олса,  инсон руҳан енгил тортади. Ўз навбатида, кимгадир қилган яхшилигини унутиб, ўзига бошқа томонидан қилинган яхшиликни унутмаса, анча ўринли мувозанат. Аммо биз банданинг ожиз томонимиз шуки, бир вақтлар яхшилигимиз ўтган одам бизни хафа қилса, хоҳлайдими-йўқми, юзига айтмаганда ҳам, қалбимизда озор чекамиз. Гарчи ўша яхшилигимизни унутиб юборган бўлса-да, хафагарчилигимизда барибир ёдга тушаверади.

Яхшилик ва ёмонлик... Аслида борлиқнинг ўзи қарама-қаршиликлар асосига қурилган. Айни пайтда инсоний меъёрлар ҳам бундан мустасно эмас. Ёмонликни том маънода йўқотиб бўлмайди, аммо эзгулик ҳар доим унга қарши тура олган.

«Ёмонликда ҳам ҳикмат бор», деган фикрни ёмонликка даъват деб эмас, балки айнан ёмонликнинг мавжудлиги яхшиликнинг қадрланишига замин яратади, дея англасак, айни муддао бўлар эди.

Меҳр МАЛИК

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Эътибордан четда қолаётган  «ётоқ туман»  муаммоси

Эътибордан четда қолаётган «ётоқ туман» муаммоси

🕔16:35, 02.05.2024 ✔42

Катта шаҳарларимиз, айниқса, пойтахтда ҳаво ифлосланиши энг долзарб муаммога айлангани сир эмас. Атмосфера ифлосланишига 53 фоиз ҳолатда автомобиллардан чиқадиган зарарли тутунлар сабаб бўлмоқда. Кўчаларда юзага келадиган тирбандлик эса транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли ташламалар миқдорини янада оширади.

Батафсил
Электр энергияси ва  табиий газ қимматламоқда,  ижтимоий норма халққа  қандай ёрдам бўлади?

Электр энергияси ва табиий газ қимматламоқда, ижтимоий норма халққа қандай ёрдам бўлади?

🕔20:38, 19.04.2024 ✔54

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади, кўп ишлатган кўпроқ тўлайди. Яъни, энергетика соҳасида «ижтимоий норма» жорий этилди. Буни қандай тушуниш керак?

Батафсил
Экологик стикерлар бизни  ҳаво ифлосланишидан қутқара  оладими?

Экологик стикерлар бизни ҳаво ифлосланишидан қутқара оладими?

🕔22:10, 12.04.2024 ✔59

1 июндан бошлаб Ўзбекистонда «Экологик транспорт» тизими босқичма-босқич жорий этила бошлайди. Бунинг учун шаҳарлар экоҳудудларга бўлинади ва автомобилларга экологик стикерлар берилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар