Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

МАЪНАВИЙ ЖУРЪАТ

Болалигимда Омон амакимнинг достонларни қўшиқ қилиб ўқиганини кўп кўрганман. Уларнинг аксарияти қаҳрамонлик эпослари эди. «Рустамхон», «Муродхон», «Эрали ва Шерали», «Кунтуғмиш», «Қундуз билан Юлдуз», «Авазхон», «Равшанхон», «Гўрўғли», «Алпомиш» каби достонлар, «Қизил олма» туркумидаги ўзбек халқ эртаклари...

МАЪНАВИЙ ЖУРЪАТ

Қизиғи, мен бу асарларнинг аввал мазмунини эшитиб, сўнгра ҳали мактабга бормаёқ ўзини ҳам ўқишга шўнғиб кетдим. Инсонда хоҳиш бўлса, савод чиқариш ҳеч гап эмаслигини шунда билганман. Ҳатто, ўша пайтларда «Зулфизар» достонининг анча қисмини ёд олганман.

Акам бадиий адабиётга жуда қизиқарди. Катта-катта роман ва қиссаларни ўқиб, мазмунини эринмай сўзлаб берарди. Ўзи ҳам кейинчалик Низомий номидаги педагогика институтига ўқишга кириб, имтиёзли диплом билан тугаллади. Акамдан китоб ўқишни, чидамли, иродали бўлишни, китоб орқали тасаввурни бойитишни, ҳаракатчанликни, оғир ишларга журъат билан киришишни ўргандим.

Китобга меҳр беришни фарзанд гўдаклигидаёқ ўргатиш лозим. Афсуски, бугунги болалар китоб ўқиш ўрнига, компьютер ўйинлари, интернетдаги бемаза сайтлар билан овора. Аслида эса бола, аввало, эртак ўқиши шарт. Шунда унинг онгида яхшилик эзгу фазилат, ёмонлик эса қабиҳлик экани ҳақида тасаввур шаклланади. Эртак ўқиб улғайган болалар юксак мақсадлар билан яшайди ва бу йўлда тинимсиз изланишлар олиб боради. Ўсмир ёшга етган болаларни албатта, жиддий адабиётлар билан таништириш лозим. Табиийки, бунинг учун ота-оналарнинг ўзлари ҳам ўқимишли, китобсевар, маърифатли инсонлар бўлиши даркор. Афсуски, бизда китобга бефарқ одамлар жуда кўп.

Китоб ўқимаслик — жоҳиллик. Жоҳил одам билан сира муроса қилиб бўлмайди.

Бугунги ёш китобхонларга ўзбек халқ ижодининг сара намуналарини, достондан тортиб, эртак, роман, қисса-ҳикояларигача ўқиб чиқишни тавсия қиламан. Сўнгра «Дон Кихот», «Гулливернинг саргузаштлари», «Робинзон Крузо», «Мюнхаузеннинг бошидан кечирганлари» каби асарлардан то жаҳон адабиётидаги дунё эътироф этган романларгача ўқишларини сўраган бўлардим.

Тўғри, барча китобларни ўқиб чиқишнинг иложи йўқ. Сабаби, нашриётларимизнинг ўзида кунига ўнлаб китоблар чоп этилади. Биргина ўзим фаолият юритаётган «Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа уйи» йилига икки юз элликдан ортиқ бадиий асар босиб чиқаради. Уларнинг аксарияти кўзга суртса арзигулик китоблар.

Шу йилнинг 12 январида Президентимизнинг «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши эълон қилинди. Бу юртимизда китобхонлик даражасини ошириш масаласи давлат томонидан қўллаб-қувватлана бошлаганини кўрсатувчи далил.

Фармойишга кўра, алоҳида ишчи гуруҳи ташкил этилиб, у аҳоли, айниқса, ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган китобларга бўлган талабни ўрганиш, шу жумладан, ижтимоий сўровлар орқали аниқлаш, нашриётлар томонидан чиқариладиган бадиий, маърифий, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришга доир адабиётларнинг умумий буюртма рўйхатини шакллантиради.

Бинобарин, халқимиз ўртасида қайси китобга талаб-эҳтиёж борлигини билиш анча мушкул эди. Чунки айрим китоб савдоси билан шуғулланувчи хусусий тадбиркорларгина бирёқлама бозор талабига кўра, китоб сотиш билан шуғулланишарди. Мазкур фармойишдан сўнг, китоб савдосидаги ўзбилармончиликка чек қўйилади.

Ахборот-кутубхона марказлари шаҳар, туманлар миқёсида иш олиб борадиган, яъни аввалгидек, қишлоқларда ҳам ташкил этилса, эҳтиёжманд китобхон ўзи қизиққан асарни ўқиш учун шаҳарга келишга зарурат сезмаса, қанчалик енгиллик яратилган бўларди. Фармойишда ана шу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шу боис оддий китобсеварлар қаторида нашриётларнинг ҳам, муҳаррирларнинг ҳам кўнглидаги истак амалга ошиши арафасида турибди.

Сўнгги йилларда пойтахтимиздаги айрим туманларда «Китоб олами», «Шарқ зиёкори», «Камолот» кутубхонаси каби китоб дўконлари очилди. Бироқ булар ҳали камлик қилади. Ҳар бир туманнинг аҳоли гавжум жойларида китоб дўконларини очиш зарур. Китоб савдо дўконлари кўпайса, баъзи қиммат китобларнинг нархи арзонлашиши турган гап.

Юқоридаги вазифаларни тезроқ амалга татбиқ этсак, бугунги ёшларнинг китоб ўқимаётганидан ўпкалаб ўтирмаймиз. 

Собир ЎНАР  




Ўхшаш мақолалар

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

🕔16:30, 30.10.2025 ✔114

Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Батафсил
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔162

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔293

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

    Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

    Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

    ✔ 114    🕔 16:30, 30.10.2025
  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 162    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 293    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 336    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 436    🕔 15:24, 14.03.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар