ҳар куни маънавият байрами
Китоб байрамининг қанчалик катта хурсандчилик эканини, менимча, китобга ошно ҳар бир киши яхши тушунади.
Хоразмда оилавий китобхонлик байрами ўтказилишини эшитишим билан бу хушхабарни бошқаларга ҳам етказишга ошиқдим. Айниқса, байрамга вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият-тарғибот маркази, «Ўздавкитобсавдотаъминоти», «Китоб олами» маънавий-маърифий савдо мажмуаси каби бир қатор нуфузли ташкилотлар жонбозлик кўрсатаётганини эшитганларнинг барчаси сидқидилдан байрамда қатнашиш истагини билдиришди.
Хоразмда «бол тутган бармоғини ялайди», деган нақл бор. Оилам билан китоб байрамига бориб, у ерда тақдим этилаётган ўн минглаб китобни кўздан кечирар эканман, бу нақлнинг ҳақлигига яна бир бор амин бўлдим. Сабаби, расталарга қўйилган бир-биридан эътиборли ва қизиқарли китобларни кўрган ҳар бир кишида «умримни исроф қилмасдан яна ҳали қанча китоб ўқишим керак экан», деган фикр пайдо бўлиши табиий. Энг муҳими, ўз соҳаси, қизиқишлари, мутахассислигига оид барча китобларни бирваракайига сотиб ололмаса ҳам келажакда шу китобларни, албатта, ўқиб чиқишим керак, деган аниқ мақсад пайдо бўлади. Шу маънода, китоб байрамида қатнашган оиламизнинг энг кичик аъзоси ҳам эртанги кунига мустаҳкам пойдевор бўла оладиган бир ғишт қўя олса, шунинг ўзи катта ютуғимиз.
— Хоразмликлар жуда китобсевар экан, — дейди «Китоб олами» маънавий-маърифий савдо мажмуаси директори Шуҳрат Охунжонов. — Байрамнинг очилиш кунидаёқ уч мингдан зиёд сара китоблар ўз ўқувчисини топди. Бу ердаги китобхонларнинг истак ва эҳтиёжларини инобатга олиб, китоб байрамини ўн кун давомида вилоятнинг барча туманларида ташкил қилишни режалаштирганмиз.
Ҳа, ҳар қандай ривожланиш ва юксалиш юксак маънавиятнинг ҳосиласидир. Китоб эса инсониятни юксак маънавият сари элтувчи энг асосий восита. Китоб кириб борган ҳар бир оилада бундай байрамлар яна узоқ давом этиши, шубҳасиз.
Дилрабо БОБОЖОНОВА,
Урганч политехника ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔84
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔238
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔284
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил