Бундан икки йил илгари, айни ёз чилласида Қўшработ тумани марказида тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган катта йиғилиш бўлган эди.
Тадбирда чорвачилик, боғдорчилик, қурилиш, ишлаб чиқаришнинг бошқа соҳаларига оид бир қанча фойдали таклифлар, бизнес режалар ва лойиҳалар баён этилди, уларни ҳаётга татбиқ этиш йўллари белгиланди.
— Туманимиз юксак ақлий салоҳиятга эга, кўплаб олимлар, ижодкорлар етишиб чиққан, — деди Зармитан қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи тадбиркор Норбўта Сафаров ўз бизнес режасини баён этар экан. — Афсуски, шундай номдор туманда битта ҳам китоб дўкони йўқ. Агар туман ҳокимлиги қурилиш учун ер участкаси ажратиб берса, тижорат банкларининг бири лойиҳамни қўллаб-қувватлаб, кредит маблағи билан таъминласа, мен шу бўшлиқни тўлдириб, китоб маркази қурмоқчиман...
Бизнесда муваффақиятга эришиш шартларидан бири шундаки, ҳали унга ҳеч ким қўл урмаган бўлиши лозим. Шунда у рақобатдан холи бўлади, тез ривожланади, жозибадор кўринади. Шу боисданми, китоб маркази ҳақидаги лойиҳа йиғилиш иштирокчиларининг диққатини тортди. Аммо...
— Қўшработда китоб ўқийдиганлар борми? — деди дабдурустдан мажлисга раислик қилувчи ўрнидан туриб. — Ҳозир ҳамма интернетга ўтиб кетган. Китобни ҳам интернетдан ўқишади. Шундай экан, бу лойиҳанинг истиқболи йўқ. Сарфланган маблағ ўзини оқламайди.
Амалдорнинг сўзи, айниқса, минбардан туриб айтган фикри суд ҳукмидай гап. Эътироз билдириш ноўрин. Шу сабабли китоб маркази барпо этиш, китобсеварларнинг эзгу ниятларини рўёбга чиқариш борасидаги хайрли режа барбод бўлди. Ҳолбуки, мазкур лойиҳа қўллаб-қувватланганда қарийб юз минг аҳоли яшайдиган туман аллақачон ўз китоб марказига эга бўларди ва минглаб илмга ташна инсонлар, ёш авлод китоб зиёсидан баҳраманд бўлиши мумкин эди. Афсуски, ўша раҳбарнинг узоқни кўра билмаслиги бунга йўл бермади.
Бир қарашда китоб савдоси билан ишлаб чиқариш ўртасида боғлиқлик йўқдай туюлади. Лекин масаланинг негизига қарасак, китоб савдоси китобхонликни ривожлантиради. Китобхонлик эса ишлаб чиқаришнинг юксалишига бевосита ижобий таъсир кўрсатади. Ўқимишли, билимли тадбиркор бизнесини ҳам мукаммал ташкил этишга интилади.
Яқинда Президентимизнинг махсус фармойиши билан бу соҳага яна алоҳида эътибор қаратила бошлади. Эндиликда ихтисослаштирилган китоб дўконлари учун вилоят, туман марказлари ва шаҳарлар ҳамда қишлоқларда аҳоли гавжум ва қулай ҳудудлардан жой ажратиш ёки ижарага бериш масалаларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги белгиланди.
Фармойиш чиққанидан буён анча-мунча вақт ўтди, аммо Қўшработ туманида китоб маркази қурмоқчи бўлган саховатли тадбиркорни на банк, на ҳокимлик эслагани йўқ.
Ғарб олимлари тадқиқотларида аниқланишича, китоб ўқимайдиган одамларнинг 43 фоизи, китоб ўқийдиганларнинг 4 фоизи қашшоқликда яшар экан.
Бобо САРОИЙ
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔84
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔238
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔283
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил