Халқ билан      Бош саҳифа

ҚОҒОЗДАН ЯСАЛГАН ГУЛ

1930 йил бўлса керак, ўртанча тоғам уйланди. Тоғам саводсиз, ҳунарсиз, меҳнатнигина билувчи йигит эди.

ҚОҒОЗДАН ЯСАЛГАН ГУЛ

Шу боисдан монанд келин топиш хийла қийин кўчиб, Хоним бибим анча вақт «эшик санаб» совчиликда юрдилар. Ниҳоят, даракма-дарак юра-юра, Қурбақа­­ободдан камбағал, ота-онасиз бир оиланинг ўқимаган саводсиз қизига совчи бўлишди.

Тўйдан кейин бир кун Хоним бибим келин болани бизникига саломга олиб келдилар.

Келин ўн саккиз, ўн тўққиз ёшларда, дуркун, ҳусндор, ипакларга беланган упа-сурмали эди. Ҳусн, кийим, кўрсатилаётган ҳурмат унда бир оз ғурур пайдо қилган эди...

Келин ҳовлида туриб, ҳаммамизга бир-бир салом қилиш «маросим»ини ўтади. Ўз хоналарида ёзув билан машғул бўлган дадам (Абдулла Қодирий) ҳам ҳовлига чиқиб, келинга «кўп яшанг» деб ва бибим билан сўрашиб кириб кетдилар.

Чойдан сўнг ойим ош дамлашга уннаб кетдилар, бибим дам олгани узалдилар. Келин эса тортиниб-нетиб ўтирмай, ўзича уйларимизга бир-бир кириб, танишиб, ҳатто осиғлиқ чойшаблар орқасини ҳам қараб чиқди ва охирида дадам ижодхоналарига кирди-да, айланиб уйни томоша қилди, кейин сўзсизгина бориб, дадам ёзиб ўтирган стол ёнига ўтирди. У энди чамаси дадам билан озгина «суҳбатлашмоқчи» эди...

Мен келиннинг бундай эркин, мағрур ҳаракатидан таажжубда эдим. Чунки салобатли дадам олдига ҳар ким ҳам (айниқса, ижод чоғида)

ботиниб кира олмас, Хоним бибимлар-ку, умуман дадам билан сўйлашиб ўтиришга уялар эдилар.

— Сиз китоб ёзишни яхши кўрасизми? — деди келин.

— Ҳа, яхши кўраман, — дея дадам кулимсидилар.

— Ишқилиб, ҳамма ҳам ўзича бир нарсани яхши кўрар экан-да, — деди келин, гўё қадрдон дўсти билан мириқиб сўзлашмоқчидай, оёқларини чалиштириб. — Менинг акам кийинишни яхши кўради. Унинг қўша-қўша қийиқ боғлаб, баланд пошна этик кийиб, кўчада «ғарч-ғурч» босиб юрганини кўрмагансиз-да. Ҳамма томоша қилади... Шу акам ўтган йили Қурбон байрамига чиқмади.

— Ҳа, ҳа, нега чиқмади? — дадам қаламни қўйиб ажаблангандай жиддий тус олдилар.

— Акам Тўлаган кўнчининг уйида хизмат қилади. Байрам олдидан хўжайинидан йиллик хизмат ҳақини олиб, ўзига бош-оёқ кийим қилди. Ҳаммасини олибди-ю, фақат қийиқчасига қолганда пули етмабди. «Қийиқча боғламай байрамга чиқаманми, чиқмайман!» деди. Ойим: «Ҳайитга чиқ, болам», деб ялиндилар, барибир чиқмади. У жуда ўжар, бир сўзли.

— Чиқмай чакки қилибди-да. Ахир, боғлаб юрган қийиқлар йўқмиди?

— Бор эди қўша-қўша... «Ҳаммаси янги бўлсин», деди-да. Эскисини боғлаб чиққани уялди.

Шу вақт келиннинг дадам олдида «суҳбатлашиб» ўтирганидан хабар топишди, шекилли, Хоним бибим тавозе билан аста кириб: «Келин пошша, бу ёққа чиқинг, юмуш бор», дедилар ва бошлаб олиб чиқиб кетдилар. Ташқарига чиққач, келинга қараб аччиғланганича нималарнидир сўзладилар.

Кечқурун меҳмонларни кузатгач, биз дарҳол дадамга келин ҳақидаги ўз эътироз-фикрларимизни билдирдик. У киши кулиб, тинглаб ўтириб, ойимга:

— Келин... жойида, лекин тарбия кўрмаган, — дедилар. — У бамисоли қоғоздан ясалган гул... Ҳусни бор-у, хуш бўйи йўқ... Бунга айбдор оиласи, ўқимаганлиги, савиясизлиги...

Ҳабибулла ҚОДИРИЙ

(«Отам ҳақида» китобидан)




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔376

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 376    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 294    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 473    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар