Бекатда автобусдан тушиб, ишхона тарафга юраётгандим, қаршимдан ўзимизнинг қишлоқ аёлларидек одмигина, содда кийинган ўрта ёшлардаги аёл чиқиб, йўлимни тўсди.

ИШОНЧ

— Укажон, ярим соатдан кейин поездим жўнайди. Вoкзалга улгуришим керак. Имконингиз етса, автобусга бироз пул бериб туринг! Телефон рақамингизни ёзиб олай, уйимга борибоқ шу пулни ортиғи билан телефони­нгизга тўлавораман.

Ўйлаб ўтирмай аёлга озроқ пул узатдим. Телефон рақамимни сўраганида, шарт эмаслигини, бехижолат манзилига кетаверишини айтиб, хайрлашдим. Рўпарамдан келаётган нотаниш бир киши чиқиб қолди. Яқинлашгач, у дабдурустдан:

— Пул бердингизми? — деди.

— Ҳа, бердим. Тинчликми? — дедим таажжубланиб.

— Бундайларга пул берманг! Ҳар куни шу йўлдан юраман. Бояги аёлни анчадан бери кузатаман. Йўловчилардан поездига етиб олиши учун йўл пули сўрайди. Сиздан ҳам сўради, — деди аёл кетган томонга қараб. — Ярим соатдан бери ўндан ортиқ одамдан шу баҳонада пул олганини кўрдим. Шулардан тўрттасини тўхтатиб гаплашдим. Ҳаммаси бир хил гапни айтди. Ўтган ҳафта мен ҳам вокзалга кетиш «операцияси»ни эшитиб, пул бергандим. Майли, ҳушёр бўлинг энди. Ҳар кимга ҳам ишонаверманг!

Ишхонага келгунча аёлни шунга мажбурлаган сабабларни ўзимча чўтладим, шароити оғирдир-да, деб оқлашга уриндим.

Орадан икки-уч ҳафта ўтди. Қиш қаҳри уфуриб, этни жунжиктиргулик совуқ ҳаво ҳукмрон. Ерости йўлига туша бошладим. Ортимдан бир аёл нимадир сўради. Тўхтадим.

—  Ука, темир йўл вокзалига қандай боради бу ердан?

Айтдим.

— Раҳмат, ука, — деди у. — Ҳа, яна бир нарса сўрасам, имконингиз бўлса, вокзалгача боришим учун пул беролмайсизми? Ярим соатдан кейин поездим жўнайди-да...

Миямда чақмоқ чаққандек бўлди. Қаршимдаги аёлга унчалик эътибор бермабман, яхшилаб қарасам, ўтган сафар кўпчиликни лақиллатиб, поездига кечикаётган «йўловчи». Ё мени танимади ёки бу баҳона аллақачон одатга айланганидан уятни четга суриб қўйган. Жаҳлимни босишга уриниб дедим:

— Сиз ҳали ҳам шу ердамисиз? Қишлоғингизга кетмади­нгизми? Мени танимадингиз, чоғи? Ўтган гал ҳам поезди­нгизга кечикмаслик учун йўл пули олгандингиз. Одамлар нега бир-бирини алдайверади-а?..

Аёл кишига қаттиқ гап айтишдан чўчиб, зиналардан юқорилаб кетдим. Бу сафар аёлни оқлаш учун ҳеч бир сабаб топмадим.

* * *

Гулсиной момо поезддан тушиб, шаҳарнинг гавжум бекатига келганида кун пешиндан оққанди. Одамлардан сўраб-суриштириб, чоли даволанаётган шифохонани топди. Озиб, бетининг ранги қочган чоли бир бурда бўлиб, чойшабга ўраниб ётибди. Бобонинг кампирига ичи ачиди. Агар қисматимизда фарзанд кўрмай ўтиш ёзилмаганида, шугина тоғларни орқалаб йўл босмасди, дея ўйлаб чуқур хўрсинди.

Гулсиной момо дўхтирлар билан гаплашди. Отахоннинг қарилиги, камқувватлиги тузалишига имкон бермаётган экан. Момо чарчаган кўзларини дўхтир ёзиб берган дори-дармон рўйхатига тикканча, пенсиясини рўмолчасига маҳкам тугиб, дорихонага қараб беҳол юрди. Гулсиной момо бироз шошди, назарида, чолини тузатадиган дорилар тугайдигандек бўш пештоққа ҳовлиқиб яқинлашди. Сотувчига қоғозни тутқазди. Қоғозда камдек кўрингани билан момонинг олдига тоғдек дорилар уюлди. Ҳисоб-китобини тугатган йигит суммани айтди. Момо рўмолчасига ўраган пулларининг ҳаммасини узатди. Сотувчи пулларни санагач, яна минг сўм етмаётганини айтди. Гулсиной момо ҳамма чўнтакларини пайпаслади, саккиз юз сўми қолибди. Хижолатдан қизарган кампирни кузатаётган сотувчи йигит пулни олиб, қолганига розиман, деди. «Инсофлилар ҳам анча-мунча-я», деб қувониб дорихонадан чиққан момо касалхонага шошди.

Кеч кирди. Козим бобони тинчлантириб, хайрлашган момо темир йўл вокзалига қатнайдиган автобуслар бекатига келиб турди. Қўлини чўнтагига солиб, ундан елим халтага ўралган поезд билетини олиб, бошқа чўнтагига солди, кўнгли хотиржам тортди. Шунда бор пулини дори учун сарфлаганини эсладию, юраги ғашланди — энди қандай кетади? Касалхонага қайтай деса, чолида ҳам пул йўқ, бекатдан касалхонагача  эса масофа хийла узоқ. Нарироқда кетаётган йигитдан йўлга етгулик ҳақ сўрашни мўлжаллади. Йўловчи йигитга яқинлашиб, чолининг касалхонадалигини, бор пулига дори олганини, чиптаси бор-у, лекин поездигача етишга пули қолмаганини, қишлоғига бугун қайтиши кераклигини — ҳаммасини тушунтирди.

Момонинг гапларини эшитиб, йигитнинг авзойи бузилди, совуқдан гезарган лаблари янада кўкарди, тишларини асабий ғижирлатди, қовоқларини уйди. Кейин ҳеч нарса демай, кетиб қолди.

Йигит шу куни ишхонасига бориб, ҳамкасбига бугуннинг ўзида икки аёл ундан бир хил сабаб билан йўлкира сўраганини, биринчи аёлни аввал ҳам учратганини, ўшанда аёлга ишониб, пул берганини айтиб, «Одамларга ишониш-ишонмасликни ҳам билмайсан-а?» деганича юмушига шўнғиди.

Дилмурод ДЎСТБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔6

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔59

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 6    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 59    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 269    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар