Мутахассисларнинг айтишича, уйқусизлик турли касалликларга сабаб бўлади. Тунда ухлашнинг қийинлиги, нотинч уйқу ва жуда эрта уйқу қочиши, ҳатто, асаблари жуда мустаҳкам одамни ҳам мувозанатдан чиқариб юбораркан.
Мичиган университети олимларининг аниқлашича, уйқусизликдан азият чекадиганларда аритмия (юракнинг, томирнинг нотекис уриши)га чалиниш хавфи қарийб 30 фоизга юқори бўларкан.
Тунда тез-тез уйғонадиган кишиларда мазкур ҳолат юракка ортиқча зўриқиш беради ва уларда аритмияга чалиниш хавфи 26 фоизга юқори бўларкан. Тадқиқотчиларнинг айтишича, уйқусизлик, шунингдек, инсульт, юрак етишмовчилиги ва юрак билан боғлиқ бошқа муаммолар хавфини ҳам оширади.
Дастлабки тахминларга кўра, уйқу бузилиши артериал қон босими ва юрак қисқаришлари сонини мувофиқлаштиришда иштирок этадиган вегетатив асаб тизимига салбий таъсир кўрсатади. Олимларнинг айтишича, уйқуни яхшилаш ва аритмиянинг олдини олишга жисмоний фаоллик ҳамда кофеин истеъмолини чеклаш ёрдам беради.
Тоштемир ҚОРАБОЕВ
тайёрлади
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил