Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

САРА КИТОБЛАР ХАЛҚ ҲУЗУРИДА

«Китоб олами»нинг яна бир туҳфаси

«Шаҳримизда янги китоб мажмуаси очилганини эшитиб, фарзандларим билан дарров ўша ерга ошиқдим.

САРА КИТОБЛАР ХАЛҚ ҲУЗУРИДА

Тўғриси, ёнгинамизда шундай катта китоб мажмуаси иш бошлайди, деб ўйламаган эдим. Илгари бундай китоб мажмуалари фақат пойтахтда бўларди-да. Энди эса ўша китоблар шундоққина олдимизга келиб турибди. Айниқса, болаларнинг қувончини айтмайсизми?..»

Бу андижонлик Салимахон Ғаффорованинг Андижон шаҳрида яқинда иш бошлаган «Китоб олами» маънавий-маърифий савдо мажмуаси ҳақидаги мулоҳазалари. Ҳа, китобнинг китобхонлар ҳузуригача етиб бориши фақат қулайлик яратишгина эмас, том маънода маънавий юксалиш аломати ҳамдир.    

Андижон шаҳридаги «Баркамол авлод» вилоят болалар ижодиёти марказида «Kитоб олами» маънавий-маърифий савдо мажмуасининг очилиши «Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор» шиори остида оилавий китоб байрамига уланиб кетди. Вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, «Kитоб олами» маънавий-маърифий савдо мажмуаси ҳамда «Ўздавкитобсавдотаъминот» масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида ўтказилган байрамда китобхонлар эътиборига юздан ортиқ нашриёт ва муаллифларнинг минг номдаги етмиш  мингга яқин китоблари ҳавола этилди.

«Турли йўналиш ва мавзуларда тақдим этилаётган китоблар ўзининг сифати, нархининг арзонлиги билан эътиборимни тортди, — дейди Андижон давлат тиббиёт институти талабаси Зуҳриддин Шодмонов. — Қолаверса, ярмаркада анчадан буён қидириб юрган китобларимни топдим».

Бу ерда тўловни исталган шаклда амалга ошириш имкони яратилгани харидорларга айниқса манзур бўлди. Шунингдек, китоб байрами доирасида «Ўзбеккино» миллий агентлиги ижодкорлари «Тўмарис» спектаклини намойиш этишди. Спектаклдан сўнг янги китоблар тарғиботи ҳамда китобхонлар билан юзма-юз мулоқот ташкил қилинди.

Аҳоли ўртасида бадиий жиҳатдан юксак миллий ва жаҳон адабиёти намояндаларининг жавоҳирларини тарғиб этиш борасида ташкил этилган китоб байрами бир ҳафта давом этди.

 Сайёра ҚОСИМОВА




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔284

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 284    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар