Пиёз таомга ажойиб таъм бағишлаш билан бирга, танамиз учун фойдали дармондориларга ҳам бой. Маълумотларга қараганда, ўтмишда пиёз хавфли касалликлардан муҳофаза этувчи маҳсулот саналган.
Унинг таркибида жуда кўп фойдали витамин, фермент, ёғ, эфир мойи, кальций, фосфор, каротин, азот, лимон ва олма кислоталари мавжуд. Пиёзни инсонлар қадимдан ичакнинг қаттиқ оғриғи, колит, атеросклероз, гипертония, тумов, чипқон, авитаминоз сингари дардларни даволашда ишлатиб келишади.
Абу Али ибн Сино пиёзнинг хусусиятларини қуйидагича таърифлайди: «Суви бурунга юборилса, бошни тоза қилади. Бош оғирлашганда, қулоқ шанғиллашида, йиринг ва сув пайдо бўлганда қулоққа томизилади. Унинг сиқиб олинган суви бавосилда томир тиқилмаларини очади».
Пиёз қийин битадиган ва йирингли яраларни даволашда ҳам фойдалидир. Сариёғда қовурилган ёки сутда пиширилган пиёз йўтални юмшатиб, балғамни кўчиради.
Қизилининг фойдаси
Рўзғорда оқ пиёз билан бирга худди лавлагини эслатадиган қизил пиёздан ҳам фойдаланиш мумкин. У ўзининг тўқ қизил ранги билан таомларни безаб, янада хуштаъм қилади. Пиёзнинг бу тури бошқаларига нисбатан икки баробар кўпроқ антиоксидантлар сақлайди. Таркибини асосан А, В, С, РР дармондорилари, темир, магний, фосфор, олтингугурт моддалари ташкил этади.
У микробларга ва шамоллашга қарши кучли таъсирга эга бўлиб, қондаги холестерин миқдорини ҳам камайтиради. Асаб тизими ва бош мия фаолиятига яхши таъсир кўрсатиб, уйқусизлик ва атеросклерозга даво бўлади.
Қизил пиёз хромга ҳам жуда бой бўлгани учун ҳужайраларнинг инсулинга сезувчанлигини оширади. Уни истеъмол қилиш қандли диабет касаллигининг келиб чиқиш хавфини бирмунча камайтиради.
Тавсия этилмайди
Пиёз буйрак ва жигар хасталикларида салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Колит, гастрит ва бошқа ошқозон, ичак ва тери хасталикларида истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Шаҳноза ШОЖАЛИЛОВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил