Саломатлик      Бош саҳифа

Озиқлантиради ва оқартиради

Юз, бўйин ва қўл териси парваришида табиий маҳсулотлардан фойдаланиш жуда самарали усул саналади. Улар зарарли таъсирлардан холи тарзда янада гўзал кўринишга ёрдам беради. Шундай маҳсулотлардан бири бодрингдир.

Озиқлантиради ва оқартиради

Бодринг таркибидаги 90 фоиз сув ҳамда турли дармондорилар ва темир, кальций, фосфор каби моддалар тери учун жуда фойдали. У юз терисини намлантиради, озиқлантиради ва оқартиради. Бодрингли ниқоблар қуруқ юз терисига эрта ажин тушишининг олдини олади.

Юзни бодринг шарбати билан ювиб туриш, ундаги сепкил ва доғларни камайтириши ёки сезилмайдиган ҳолатга келтириши мумкин.

Фойдали ниқоблар

Бодрингли ниқоблар уй шароитида қўлланадиган энг оммабоп пардоз воситаси саналади. Улар ҳар хил турдаги юз терилари учун фойдали.

Қуруқ юз терисини намлантиришда 2 чойқошиқ ёғли сметана билан қирғичдан чиқарилган бир дона бодрингни бир хил аралашма ҳосил бўлгунча аралаштириш керак.

Қирғичдан чиқарилган бир дона бодрингга 1 чойқошиқдан творог, майда тўғралган петрушка, сут ва  ярим чойқошиқ зайтун ёғи солиб, яхшилаб аралаштирилади.

Ёғли юз териси учун бир дона бодринг шарбатини 1 дона тухум оқи билан қўшиб ишлатиш яхши натижа беради.

Қирғичдан чиқарилган бодринг ва асал аралашмаси ажинларни текислаб, юзни силлиқлаштиради.

Қирғичдан чиқарилган бир чойқошиқ бодринг ва қирғичдан чиқарилган бир қошиқ хом картошкадан тайёрланган ниқоб ҳам катта фойда беради.

Оқартирувчи ниқоб

Бодрингни қирғичдан чиқариб, озгина сметана қўшилади ва 1 чойқошиқ лимон шарбати билан аралаштирилади. Терининг доғ тушган жойларига сурилади.

Тавсия этилмайди

Қуйидаги ҳолатларда бодрингли ниқоблардан фойдаланиш тавсия этилмайди:

 Терининг кичик бўлса-да шикастланиши;

 Терининг юқумли касалликлар билан касалланиши;

 Ниқоб таркибидаги айрим маҳсулотларни шахсий ўзлаштира олмаслик ҳолатлари;

 Йирингли яралар.

Эслатма: Бу ниқобларни тозаланган юз терисида 20 дақиқа ушлаб тургач, аввал илиқ, сўнг совуқ сув билан ювиш тавсия қилинади. Бу каби ниқобларни ҳафтада икки мартагача қўллаш мумкин.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар