Саломатлик      Бош саҳифа

ОЗ-ОЗ, ТЕЗ-ТЕЗ ВА ҲАМИША

Бир кунда уч марта овқатланиш аллақачон ёзилмаган қоида бўлиб кун тартибимизга кирган.

Дунё аҳолисининг катта қисми нонушта, тушлик ва кечки таомни беармон ейди. Шифокорларнинг огоҳлантиришича, бу йўсинда таомланиш қон босими, ортиқча вазн ва ёмон холестерин даражасининг ошишига асосий сабабчи бўлмоқда.

Британиялик олимлар Европа, АҚШ, Япония ва Хитойда бўлиб, икки минг кишининг овқатланиш тартибини солиштириб кўрди. Барча иштирокчига тенг миқдорда ва бир хил калориядаги таом берилди. Ягона фарқ: уларнинг биринчи ярми кунда уч марта, иккинчи ярми эса олти мартадан кўп овқатланди. Яъни овқатланишнинг таркиби эмас, тартиби ўзгартирилди, холос. Биринчи гуруҳ иштирокчиларининг қон босими ва вазни қисқа фурсатда сезиларли ошди.

Бу натижа мутахассисларни гипертония (юқори қон босими)дан азият чекаётган 50 киши ўртасида кузатув олиб боришга ундади. Иштирокчиларнинг ярми бир хил таркибдаги таомни кунда тўққиз марта (оз-оздан), қолган иккинчи ярми олти мартадан камроқ истеъмол қилди. Мазкур тадқиқот ҳам юқоридаги натижани тасдиқлади. Яъни оз-оздан, аммо тез-тез овқатланган иштирокчиларнинг қон босими сезиларли пасайди.

Ўтказилган бошқа бир неча тажриба ҳам тез-тез овқатланишнинг фойдали эканини исботлаган. Афина университети (Греция) олимларининг 9-13 ёшли икки минг бола ўртасида ўтказган тажрибасида бир кунда беш марта овқатланган болаларда, кунда уч маҳал овқатланган болаларга қараганда (гарчи бир хил миқдорда ва калориядаги таом бўлишига қарамай) ёмон холестерин даражаси 32,6 фоизга камайгани аниқланди. Маастрихт университети (Нидерландия), олимлари эса, тўрт марта овқатланиш метоболизм (моддалар алмашинуви)ни тезлаштириб, семириш хавфини камайтиришини таъкидлашмоқда. Фақат шуни ёдда тутиш керакки, тез-тез овқатланиш дегани, нонушта билан тушлик ёки тушлик билан кечки овқат орасида қўшимча овқатланиш, қўлига тушган нарсани ковшаб юриш эмас, балки кундалик озиқани беш ёки олти қисмга бўлиб, оз-оздан истеъмол қилишдир. Масалан, бир кунда олти марта овқатланганда, бир ўтиришда 300 калориядан ортиқ бўлмаган миқдорда таомланиш мақсадга мувофиқ. Бу бироз товуқ гўшти, гуруч ва сабзавотлардан иборат бўлиши мумкин. Исроил олимларининг тажрибаларида вақт-бевақт юқори колорияда овқатланаверадиган кишиларда холестерин миқдори одатдагидан кўпроқ бўлиши аниқланди. Бу эса қандли диабетга бир қадам дегани.

 Тез-тез овқатланишнинг яна бир яхши томони: ёғ кислоталари организмга кўп миқдорда келиб тушмайди ва натижада томирларда ёғли чўкиндилар тиқин каби тиқилиб қолмайди. Демак, қон айланиши ҳам бир меъёрда давом этаверади.

Олимлар бир кунда уч марта овқатланиш ҳеч қандай илмий билимларга асосланмаганлигини таъкидлашмоқда. Бу шунчаки XIX асрда меҳнат шароитларига қулай бўлиши учун белгиланган овқатланиш тартиби, холос.

Дилроз АБРАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар