Саломатлик      Бош саҳифа

ИШТАҲА ОЧАДИ, ҚУВВАТ БЕРАДИ

Узум шифобахш хусусиятига кўра энг фойдали мевалар қаторига киради. Организмда озиқа ва қон пайдо қилишда узумга тенг келадигани йўқ.

ИШТАҲА ОЧАДИ, ҚУВВАТ БЕРАДИ

Узум мижозни мўътадиллаштиради, қонни ҳайдайди, кўкрак ости ва ўпка аъзоларини ёмон хилтлардан тозалайди.

Янги узилган узумнинг ҳазми оғир бўлади. Пўсти бироз юмшаб, тиришгандан кейин ейилса, ҳазми осонлашади. Танага қувват бағишлайди, семиртиради, соғлом қонни кўпайтиради. Ортиқча ва зарарли моддаларни камайтириб, ични юмшатади. Нимжон беморлар, тўшакдан янги турган хасталар ҳамда доимий совуқ иситма тутадиган кишиларга яхши фойда қилади. Агар узум еб, устидан совуқ сув ичилса, жуда ҳам зарарли: ичкетар бўлиш аниқ, иситма ҳам чиқади.

Абу Али ибн Сино узум ва майизни ичак оғриқлари, буйрак ва қовуққа ишлатган бўлса, барги ва жингалакларини бош оғриғи, кўз шамоллаши, меъда, қулоқ касалликларини даволашда фойдаланган. Қуритилган барг шираси билан дизентерия, поя ва шохларининг кули билан тери касалликларини даволаган.

Халқ табобатида токнинг баргидан олинган шира кўзни равшанлаштиришда, баргидан тайёрланган дамламалар бод хасталигини даволашда тавсия этилади. Бундан ташқари, баргининг дамламасидан томоқ оғриганда чайиш ва тери жароҳатларини ювишда фойдаланилади. Узум майизи, айниқса, тоифи навининг майизи меъда, жигар, буйрак ва қовуққа яхши шифо бўлади. Узум уруғининг ёғи баданни иситувчи, шишларни қайтарувчи, терини юмшатувчи модда ҳисобланади.

Узум уруғининг мизожи иккинчи даражада совуқ ва қуруқдир. У бод ҳосил қилади, ични қотиради, буйрак ва қовуққа ҳам зарари бор. Ток танаси кули буйрак ва қовуқдаги тошларни майдалаб, тушириб юборади. Уни боғласа, жинсий аъзолардаги шишларни қайтаради, бавосилга малҳам бўлади. Кузда ток кесилганида оқиб чиқадиган суви — токнинг «кўз ёши» буйрак ва қовуқдаги тошларни майдалаб, сўгалларни, бадандаги қонталашни йўқотишга ёрдам беради.

Замонавий табобатда узум мевалари ёки суви юрак, ўпка, буйрак касалликларида, подагра, камқонликда, юқумли касалликларда организмни қувватга киргизиш ва ҳазм тизими ишини аслига келтириш, чанқоқни қондириш, пешобни кучайтириш учун ишлатилади. Камқонлик, нефрит, сурункали бронхит ва бошқа касалликларда меваси истеъмол учун берилади. Бундан ташқари, узум ўпка сили ҳамда асаб касалликлари туфайли одам дармонсизланганида ва ҳаддан ташқари озиб кетганида организмга қувват берувчи, иштаҳа очувчи дори сифатида тавсия этилади.

Гўзал СОЛИЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар