Саломатлик      Бош саҳифа

ТИРНОҚДАГИ  ДОҒЛАР  НИМАНИНГ БЕЛГИСИ?

Кўпчилик тирноғида оқ ёки кўк доғлар пайдо бўлганидан шикоят қилади, аммо унинг нима сабабдан пайдо бўлганини билмайди.

ТИРНОҚДАГИ  ДОҒЛАР  НИМАНИНГ БЕЛГИСИ?

Тирноқдаги доғлар танадаги айрим касалликларнинг белгисидир. Доғни йўқотиш учун аввал касалликни даволаш керак бўлади.

— Агар бармоқ кучли зарбадан шикастланса, оғир буюм тагида қолиб эзилса ёки кесилиб кетса, улар таъсирида тирноқда кичкина нуқтасимон оқ доғ пайдо бўлади, — дейди умумий амалиёт шифокори Дилафрўз ­УЛУҒХЎЖАЕВА. — Бармоқдаги жароҳат ўрни тузалса, доғ ҳам йўқолади. Шунингдек, руҳий зўриқиш, асабийлашиш ёки кучли ҳаяжондан сўнг тирноқнинг ўртасида катта, юмалоқ доғ пайдо бўлиши мумкин.

Қўл ёки оёқ тирноқларида кўндаланг таёқчасимон, жуфт-жуфт оқ доғлар пайдо бўлиши мумкин. Бунга сабаб танада айрим витамин ва минералларнинг етишмаслигидир. Улар озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида танага киради. Шундай экан, ўз вақтида овқатланишга одатланиш зарур.

Агар тирноқнинг ҳар хил жойида бир нечта майда доғчалар пайдо бўлса, тана мавсумга боғлиқ витамин етишмаслиги, дармонсизликдан азият чекаётган бўлади.

Танада йиллар давомида витамин танқислиги бўлганда ҳам худди шундай майда доғчалар пайдо бўлади. Бундан ташқари, тери қуруқлашиб, дағаллашиб кетади. Узоқ муддатли витамин етишмаслигига сабаб турлича бўлиши мумкин. Масалан, оғир касалликни бошдан кечириш ёки доимий калориясиз овқатланиш ва ҳоказо.

Оёқ ва қўл тирноқларининг пластинка қисми соғлом туриб, учки қисмида ёйсимон, катта оқ доғ пайдо бўлса, бунга сабаб — сурункали буйрак етишмаслиги.

Юрак-қонтомир тизими касалликлари таъсирида эса, кўкимтир ёки қўнғир доғлар пайдо бўлади.

Шунингдек, ошқозон-ичак тизими касалланса, тирноқнинг бутун юзаси мўртлашиб, шикастланади, синувчан бўлиб қолади. Бу асосан оёқ тирноқларида кузатилади.

Шаҳноза РАЖАБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар