Саломатлик      Бош саҳифа

ЎТКИР ВА ЮҚУМЛИ СУВЧЕЧАК

Майда сувли тошмалар билан намоён бўлиб, кўпроқ болаларни безовта қиладиган сувчечак — ўткир юқумли касаллик саналади. Унинг илк белгилари сезилиши билан шифокорга мурожаат қилиб, керакли даво чораларини бошлаш жуда муҳим.

ЎТКИР ВА ЮҚУМЛИ СУВЧЕЧАК

Қайталамайди

Сувчечак бироз иситмалаш, тери ва шиллиқ қаватларда тиниқ суюқлик тутувчи майда пуфакчалар тошиши билан намоён бўлади. У кўпинча, ўн ёшгача бўлган болаларда учрайди. Хасталикдан сўнг беморда барқарор иммунитет ҳосил бўлгани учун қайталамайди. Касаллик юққандан кейин 11-21 (кўпинча 14 кун)да илк  белгилари пайдо бўлади.

Қандай юқади?

Вируслар бемор йўталганда, гапирганда, акса урганда ҳаво орқали соғлом одамга ўтади. У юқори нафас йўллари шиллиқ қавати орқали танага кириб, шу ерда кўпаяди. Вирус лимфа йўллари бўйлаб қонга ўтади ва шиллиқ қаватлар эпителиясидаги ҳужайраларга бориб жойлашади. Шундан кейин сероз суюқлик сақловчи пуфакчалар ҳосил қилади. Касаллик ўзига хос клиник кўриниши ва умумий қон таҳлилига кўра аниқланади. Бемор ҳолатига қараб стационар ҳолатда касалхона ёки уйда шифокор назоратида даволанади.

Чандиқ қолдирмайди

Одатда, касаллик иситмалаш ва сувчечак тошмаси тошиши билан бошланади. Бемор бўшашади, иштаҳаси пасайиб боши оғрийди, уйқусида безовта бўлади. Тошманинг бирламчи кўриниши майда доғ (папула) бўлиб, бир неча соатдан кейин пуфак (везикула)га айланади. Усти таранг, суюқлиги тиниқ бўлади. Бошда, юз, кўкрак, елка, ёнбош, қорин соҳасида бирин-кетин пуфакчалар пайдо бўлиб, 4-5 кун давомида кўпаяди. Баъзида улар оғиз шиллиқ қаватида, конъюнктива, кам ҳолларда ички аъзоларга тошиши мумкин.

Тошма тошиши ҳарорат кўтарилиши билан кечади. Улар биринчи сутка охирига келиб қурийди, бўшашади ва қовжираб қолади. Уч-беш кундан кейин пуфакчалар тошиши тўхтаб, тана ҳарорати ҳам меъёрлашади. Тошмалар касалликнинг 1-3 ҳафтасига келиб тушиб кетади ва ўрнида 2-3 ойгача пигментли доғлар сақланиб туради, лекин чандиқ қолмайди.

Тозаликка риоя қилинг!

Касалликни даволаш учун гигиена қоидаларига риоя қилиш жуда муҳим. Бола қашиниб, терисини тирнаб юбормаслиги учун тирноғини олиб туриш, қўлини доим тоза тутиш зарур. Тошмаларга 1 фоизли бриллиант кўки ёки костелянка эритмаси сурилади. Шифокор кўрсатмасига кўра, вирусга қарши дори воситалари ва симптоматик даво чоралари олиб борилади. Бемор охирги тошма тошгандан бошлаб 6 кунгача бошқалардан ажратган ҳолда алоҳида парвариш қилинади.        

Асоратлари қандай?

Сувчечак тошмалари кўз мугуз пардасида бўлса, кератит, томоқда бўлса, ларингит, заифроқ болаларда зотилжам, лимфаденит пайдо қилиши мумкин.

Нимжон ва иммунитети пасайган болаларда эса тошмалар ўрни йиринглаб, абцесс, сарамас, флегмона каби иккиламчи йирингли касалликлар бошланиши эҳтимолдан холи эмас.

Беморни ётқизиб, ички кийимлари ва чойшабларини тез-тез алмаштириб туриш, баданини тоза тутиш керак. Унга тез-тез сув ичириб, суюқ овқат ёки сабзавотлари эзиб пиширилган шўрва, шавла ва бўтқалар, сабзавот пьюреси, кисель бериш мақсадга мувофиқ. Нордон ва аччиқ таомлар, цитрус мевалар тавсия этилмайди.

Ҳамида МАҲКАМОВА,

Тошкент шаҳар 1-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси бўлим мудири




Ўхшаш мақолалар

Ош бўлмасин!..

Ош бўлмасин!..

🕔14:51, 09.10.2025 ✔154

Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:

Батафсил
Энди дорилар  электрон  рецепт  асосида тайинланади

Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади

🕔16:02, 18.09.2025 ✔99

Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.

Батафсил
Ҳар етти кишидан бири  озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

Ҳар етти кишидан бири озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

🕔15:53, 18.09.2025 ✔88

Замонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар