Саломатлик      Бош саҳифа

ХУШРЎЙ БЎЛАЙ, ДЕСАНГИЗ…

Юз териси жуда таъсирчан бўлгани сабабли доим парваришни талаб этади. Терини озиқлантириш ва намлантириб туришдан ташқари, уни машқ қилдириб туриш ҳам даркор. Чунки юз машқи қон айланишини яхшилайди, тери ва мушакларнинг таранглашишига ёрдам беради. Юзим чиройли бўлсин десангиз, қуйидаги машқларни бажаринг:

ХУШРЎЙ БЎЛАЙ,  ДЕСАНГИЗ…

Биринчи машқ: қўллар икки ёндан юқорига кўтарилади, айни вақтда тишни тишга босиб туриб, оғиздан нафас олинади. Сўнг қўллар туширилади ва лабларни жуфтлаб, оғиздан нафас чиқарилади.

Иккинчи машқ: қўллар белга қўйилади. Бошни чапга бура туриб, оғизнинг чап бурчагидан нафас олинади. Бошни аввалги ҳолатига қайтара туриб, оғизнинг ўнг бурчагидан нафас чиқарилади.

Учинчи машқ: қўллар белга қўйилади. Қўл кафтини ичкарига қилиб, юқорига кўтарилган ҳолда гавда 90 даражага ўнгга бурилади. Қўлларга қаралади, бурун орқали нафас олинади, лунжни тўлдириб, оғиздан нафас чиқарилади.

Тўртинчи машқ: кўзни қаттиқ юмиб, бурундан нафас олинади, лабларни жуфтлаб оғиздан нафас чиқарилади.

Бешинчи машқ: қўллар белда. Оёқлар елка кенглигида. Гавда орқага энгаштирилади, қўллар икки ёнга узатилади, пастки жағни кўтариб, нафас олинади ва чиқарилади.

Олтинчи машқ: гавда бешинчи машқдагидек тутилади. Нафас олиш вақтида пастки жағ чапга ёки ўнгга сурилади, нафас чиқариш пайтида эса аввалги ҳолга келтирилади.

Еттинчи машқ: тишни тишга қўйиб, нафас олинади, оғиз икки ёнга очилади ва жағни пастга тушириб, нафас чиқарилади.

Ҳар бир машқ кунига 3-4 марта такрорланади. Машқларни бажаришга эринманг ва улар кун тартибингиздан жой олса, албатта, гўзаллик ва соғлиқ учун фойдадан холи бўлмайди.

Гўзал СОЛИЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар