«Маҳалла — менинг тақдиримда» республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда
Чекка-чекка ҳудудлардаги маҳаллалар бағрида камол топаётган қанчадан-қанча ўғил-қиз бугун халқаро фан олимпиадалари ғолиби, жаҳон тан олган спортчи, дунёни лол қолдираётган юксак иқтидор эгалари. Бунга, албатта, юртимизда ёшларнинг юқори сифатли таълим-тарбия олишлари учун тараққий этган ҳеч бир мамлакатдан қолишмайдиган шарт-шароит муҳайё этилгани асос бўлаётир.
Ёшлар ўртасида тарихий хотира, юксак маънавият, ўзбек халқининг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганининг буюк тарихий аҳамиятини англаш каби фазилатларни шакллантириш мақсадида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда «Маҳалла — менинг тақдиримда» кўрик-танлови ўтказилмоқда.
Уч босқичли тизимда ўтказилаётган ушбу танловда маҳаллаларда истиқомат қилувчи, ҳудуддаги умумтаълим мактабларининг 9-синфи, касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейларнинг 1 ва 2-курсларида таълим олаётган ўқувчилардан иборат жамоалар иштирок этишмоқда.
«Маҳалла — менинг тақдиримда» кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичида туман ва шаҳар миқёсида ғолибликни қўлга киритган 13 жамоа иштирок этди.
Танловда ёшларнинг ҳар томонлама баркамол улғайишида маҳалланинг ўрни, «Оила — маҳалла — таълим муассасаси» ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисидаги слайдлар намойиш этилди. Иштирокчилар «Иншолар танлови» шартида ёшларни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш, турли иллатлар ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишда маҳалланинг аҳамиятини очиб берди.
— Ушбу танловга тайёргарлик кўриш ва унда қатнашиш давомида маҳалла ҳаёти билан янада кўпроқ танишдик, — дейди танловнинг вилоят босқичи ғолиби, Жиззах шаҳридаги «Сайилжойи» маҳалла фуқаролар йиғинининг «Сайилжойи» жамоаси сардори Жаҳонгир Нормаматов. — Халқимизнинг миллий, маданий, тарихий қадриятларини ўзида мужассам этгани, ҳаётимизда тутган ўрни билан маҳалла Ватан ичидаги мўъжаз Ватан, деб аталиши бежиз эмас.
Қувонарлиси, жорий йилги танлов шартларидаги қатор янгиликлар мамлакатимизда маҳалла институтининг янада такомиллашуви жараёнларидан ёшларнинг етарлича хабардор бўлишига хизмат қилади.
Мазкур кўрик-танлов нафақат билим ва маҳорат имтиҳони, балки ўқувчи-ёшларнинг дўстлик байрамига, иқтидор ва қобилиятларини намоён этишларида янги имконият, эркин фикр ва ўзаро мулоқот майдонига айланиб бораётгани эътирофга лойиқ.
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил