Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«БИР КЕЧАДА ТУГАТДИМ»

Зуҳра АШУРОВА, Ўзбекистон халқ артисти

Болалигимда кўп бадиий асарлар ўқиганман. Шеърий китобларни жуда яхши кўраман. Мактаб давримизда синфдошлар ва оила даврасида ким кўп китоб ўқиш ўйнардик. Янги асар чиққанини эшитсам, «олиб беринг», деб дадамни ҳол-жонига қўймасдим.

Бир воқеа сира ёдимдан чиқмайди. Ўшанда 9-синфда ўқирдим. Тобим қочиб, шифохонага ётиб қолдим. Ўқиш учун бир неча асарларни олгандим. Ўлмас Умарбековнинг «Одам бўлиш қийин» романини ўқишга берилиб кетганимдан вақт ўтганини ҳам, тонг отганини ҳам сезмай қолибман. Уни бир кечада ўқиб тугатдим. Эрталаб шифокор кўзимнинг қизарганини кўриб, «дарров текширтириб чиқ», деб кўз шифокорига юборди.

Ҳар қандай асар ўз ўқувчисини топишида ёзувчининг услуби ва маҳорати  жуда катта аҳамиятга эга. У китобхонни сеҳрлаб олиши, воқеаларнинг кузатувчиси эмас, иштирокчисига айлантириши лозим. Шундагина олинган таассурот ҳам, маънавий озиқ ҳам бир умрга татигулик бўлади.

Фарзанд тарбиясида ҳам китобнинг ўрни беқиёс. Қизларимнинг ҳаётда ва жамиятда ўз ўрнини топишида ундан кўп нарсаларни ўргандим. Қалбида мутолаага меҳр уйғотишга ҳаракат қилдим. Шу сабабми, ҳалигача қўлидан китоб тушмайди. Катта қизим икки фарзанднинг онаси. Болалари ухлаганда ҳам китоб ўқиб ўтиради.

Бирор яхши асарни мутолаа қилсам, албатта, қизларимга тавсия этаман. Кейин ўзаро фикр алмашиб, мулоҳазаларимизни ўртоқлашамиз. Бу асарнинг асл моҳиятини тушуниб олишимизга ҳам ёрдам беради.




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар