Қадим замонларда Лили исмли бир қиз турмушга чиқибди. Кўп ўтмай, қайнонаси билан бир уйда яшай олмаслигини англаб, тушкунликка тушибди.
Қайнона эса Лилининг ҳар бир ишидан камчилик топиб жанжал чиқарар, унинг сабр косаси борган сари тўлиб бораркан. Бироқ урфга кўра, у қайнонасининг барча инжиқликларига кўниб яшашга мажбур экан. Лилининг бунга сабри етмабди ва ўйлай-ўйлай, отасининг Хуанг исмли гиёҳ сотувчи дўсти ёнига борибди. Унга қайнонасини ўлдириш учун заҳар кераклигини айтибди. Хуанг эса унга: «Сен оддий оғу ишлатмаслигинг керак. У ўзидан сўнг асорат қолдириб, шубҳа уйғотиши мумкин. Сенга шунақа заҳар берайки, у одам танасига секинлик билан таъсир қилади ва ҳеч қандай шубҳа уйғотмайди. Сендан ҳеч ким гумон қилмайди», дебди.
Кейин қаттиқ тайинлабди: «Заҳарни бергач, қайнонангга ширин гапир, гап қайтарма, жанжаллашма. Нима иш буюрса, оғринмасдан, чин кўнгилдан бажар. Доим хизматига шай тур, унга итоат эт. Қарабсанки, кўп ўтмай, мақсадингга эришасан, сабрли бўл».
Лили доришунос айтганидек, қайнонаси билан хушмуомала бўла бошлабди. Буюрганларини рад этмай бажарибди. Бироз вақт ўтиб, уни ўз онасидек яхши кўриб қолибди. Орадан бир ой ўтгач, Лили Хуаннинг ёнига йиғлаб келибди. «Заҳарни қайнонамга бердим. Аммо мен энди аввалгидек уни ёмон кўрмайман, ўз онамдек бўлиб қолди. Илтимос, бир иложини қилиб, уни даволанг», деб йиғлаб ёлворибди. Шунда Хуанг: «Йиғлама, мен сенга ҳеч қандай заҳар берганим йўқ. У шунчаки, соғлиқни янада мустаҳкамловчи гиёҳ эди, холос», дебди. Лили хурсанд бўлганича уйига югурибди. Кела солиб: «Сиз менинг онамсиз!», дея қайнонасини қучоқлабди.
Инглиз тилидан
Озода ВАЛИЕВА
таржимаси
Сурхондарёда федин Яратган 101 гектарли ўрмон тақдири нима бўлади?
🕔15:03, 11.06.2026
✔72
Ёзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.
Батафсил
Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли
🕔15:43, 15.05.2026
✔178
МУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил
Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон
🕔09:06, 08.05.2026
✔163
...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...
Батафсил