Саломатлик      Бош саҳифа

БОТУЛИЗМ — ЭНГ КУЧЛИ МИКРОБ

Қишда янги узилган мева ва сабзавотлар тақчиллиги боис консерва маҳсулотларига талаб анча ошади. Шундай вақтда юқори ҳароратда ишлов берилмаган консерва маҳсулотлари айрим касалликларнинг қўзғатувчиси эканини ёддан чиқармаслик зарур. Ботулизм улар орасида энг хавфлиси саналади.

БОТУЛИЗМ — ЭНГ КУЧЛИ МИКРОБ

— Ботулизм — таркибида ботулизм микроблари бўлган овқат истеъмол қилганда вужудга келадиган касаллик, — дейди Тошкент тиббиёт академияси 3-клиник шифохонаси юқумли касалликлар бўлими  шифокори Баҳодир ЭРГАШЕВ. — Унинг чидамли (спорали) ва чидамсиз (вегетатив) турлари учрайди.

Ботулизм микроблари тупроқдан сув, мева, сабзавот, озиқ-овқат, ем-хашакка ўтади. Улар ташқи муҳитда йиллаб сақланиши мумкин. Кейин одам ва ҳайвонлар ичагига тушиб кўпаяди. Унинг қўзғатувчилари кучли таъсир этадиган токсин — заҳар чиқаради.

Ботулизм споралари учун кислородсиз муҳит жуда қулай ҳисоблангани боис, консерваланган маҳсулотларда яхши ривожланади. Айниган ва зарарланган консерва қопқоғи газ йиғилиши натижасида кўтарилиб қолади.

Қандай юқиши мумкин?

Касаллик ботулизм микроблари ёки токсинлари тушган овқат еганда, ҳатто ютмаса ҳам юқиши мумкин. Заҳарланиш, аксари, термик ишлов бериш қоидаларига амал қилинмай, хонадонда тайёрланган сабзавот, мева, қўзиқорин, бодринг консервалари истеъмол қилиш натижасида бошланади.   

Бемор ҳолати оғирлашади

Ботулизм таёқчасининг ишлаб чиқарган заҳари қонга тез сўрилади. Асосан марказий ҳамда вегетатив асаб тизимини шикастлайди. Ботулизм токсинлари билан зарарланган озиқ-овқатларни истеъмол қилгандан 2-3 соат ичида, баъзан эса, бир суткадан кейин ошқозон беҳузур бўлиб, киши қайт қилади. Боши қаттиқ оғрийди, оғиз бўшлиғи ва томоқ йўллари қурийди. Кўзи хиралашиб, ҳамма нарса қўшалоқ кўринади (диплопия), қовоқлари тушиб кетади (птоз), бемор ютинишга, чайнашга қийналади. Ботулизм касаллигида юрак-қон томир ва асаб тизимининг фаолияти кескин издан чиқади. Ушбу белгилар кузатилганда зудлик билан шифокорга мурожаат этиб, зарур муолажалар қабул қилинса, хасталик енгил ўтади. Бемор вақтида шифокорга мурожаат қилмаса, ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

Шифокор келгунга қадар беморга кўп миқдорда суюқлик бериш тавсия этилади. Бу ошқозон-ичак йўлидаги микробларнинг заҳарли таъсирини бирмунча пасайтиради.

Муолажа фақат касалхонада олиб борилади. Бемор, одатда, бир ой ва ундан кўпроқ вақт ичида соғаяди.

Тавсиялар

 Белгиланмаган жойлар, кўча-куйларда сотилаётган консерва маҳсулотларини харид қилманг;

 Дўконлардан консерва маҳсулотларини харид қилишда маҳсулот ёрлиғида кўрсатилган ишлаб чиқарувчи корхона номи, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддатига алоҳида эътибор беринг;

 Ҳар қандай консерва маҳсулотларини очишдан олдин уни чайқатмасдан, яхшилаб кўздан кечиринг, қопқоғи кўтарилмаганига, сувининг тиниқлигига ва маҳсулотнинг эзилмаганига эътиборли бўлинг.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар