Татуаж лаб, кўз ва қошга шакл бериш, тери нуқсонлари, чандиқ ва пигмент доғларни яшириш, хол қўйиш ёки табиий холларга бироз ранг беришдир. Бироқ аёл ва қизларимиз татуажнинг соғлиққа, қолаверса, ташқи кўринишга сезиларли даражада зиён келтиришини билишармикан?
Татуаж — пермамент пардоз, яъни узоқ вақт (3, 5, 7 йилгача) кетмайдиган қилиб бўяб, пардоз бериш. Унда терига игна ёрдамида махсус бўёқ юборилади. Бу пигментларнинг узоқ вақт ушланиб туришини таъминлайди. Пермамент пардоз муолажаси оғриқли бўлиб, бир-икки соатга чўзилади.
Кўз татуажи
Татуажнинг мазкур тури кўзларга ишлов бериш, жумладан, игна ёрдамида шакл чизиш йўли билан кўз ва қовоқ шакли тўғриланади, нуқсонлари яширилади.
Бироқ мазкур муолажа оғриқли бўлиб, кўзнинг кўриш қобилияти, қовоқ терисига зиён етказади. Тери сезувчанлиги ва ҳаракатига салбий таъсир кўрсатади.
Қош татуажи
Қош татуажи унинг илдизи йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин. Қошлар учун бундай турдаги пардоз қошлар тукини бутунлай йўқотиб, тўкилиш эҳтимолини оширади. Бунда янги қошлар ўсишдан тўхтайди.
Лаб татуажи
Лаб татуажи лаблар шаклини тўғрилаш, катталаштириш ҳамда лабнинг ичини бўёқ билан тўлдириш мақсадида амалга оширилади. Лабни татуаж қилгандан сўнг оғиз атрофида шишлар пайдо бўлиб, битиши узоқ вақтга чўзилади.
Бундан ташқари, инфекцион касалликлар билан хасталаниш эҳтимоли ошади. Мазкур муолажадан сўнг герпес вируси пайдо бўлиши ва кучайиши кузатилади.
Нимаси билан хавфли?
Татуажда турли асбоб-ускуналардан фойдаланилади. Демак, асбоб-ускуналарни нотўғри стерилизациялаш, сифатсиз бўёқ ва мутахассис тажрибасининг етишмаслиги — пермамент пардозининг навбатдаги салбий оқибатларидан бири саналади. Татуажнинг хавфли томони шундаки, у юзнинг асаб толалари ва томирларига жароҳат етказиши мумкин.
Татуаж яна осонликча ўтиб кетмайдиган аллергияни келтириб чиқаради. Бўёқларнинг баъзилари ўз таркибида аллергия ҳамда терида чандиқнинг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи моддаларни сақлайди.
Одатда, бу моддадан мато ва сочлар учун бўёқларни ишлаб чиқаришда фойдаланишади. Мазкур модданинг татуаж туфайли терида узоқ вақт туриши аёлларда пардоз воситаларига, маиший кимё маҳсулотларига нисбатан аллергия пайдо бўлишига олиб келади. Бунда аллергия турли хил — ачишиш, қичишиш, қизариш, ғурра ва шамоллаш аломатлари билан ифодаланиши кузатилади.
Ҳомиладорликда мумкин эмас
Ҳозир аёллар ҳомиладор бўлишларига қарамай, пардознинг бу усулидан кенг фойдаланишмоқда. Бироқ ҳомиладорларга татуаж қилиш мутлақо мумкин эмас. Негаки, бу даврда тери жудаям таъсирчан бўлиб, иммунитетнинг пасайиши ҳисобига инфекцияларнинг танага кириши бошқа пайтга нисбатан айнан ҳомиладорликда кучаяди.
Дилдора ЮСУПОВА,
Косметолог
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил