Саломатлик      Бош саҳифа

ДИСПЛАЗИЯ — ТУҒМА КАСАЛЛИК

— Қизимга шифокорлар дисплазия ташхисини қўйишди. Илтимос, шу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва даво йўллари ҳақида маълумот берсангиз?

Гулноза Маҳмудова,

Навоий вилояти

ДИСПЛАЗИЯ — ТУҒМА КАСАЛЛИК

— Дисплазия (лотинча «нотўғри ривожланиш») чаноқ-сон бўғимининг туғма касаллигидир. Аслида бу ҳолат бола бўғимидаги бойлам ва мушаклар тонусининг бўшлиги сабаб юзага келади ва бир ойлигида ўз-ўзидан ўтиб кетади. Лекин ҳар минг чақалоқнинг тўрт-беш нафари сон суягининг чиқиши кучли бўлиши сабаб шифокорга мурожаат қилади. Чаноқ-сон бўғими туғма дис­плазияси уч хил кўринишда бўлади: дисплазия, чала чиқиш, сон суягининг тўлиқ чиқиши.

Қизларда кўп учрайди

Чаноқ-сон бўғими туғма дисплазияси ўғил болаларга нисбатан қизларда 5-7 марта кўпроқ учрайди. Думбаси билан туғилган чақалоқларнинг 50 фоизида дисплазия кузатилади. Ҳомиладорликнинг биринчи ярмидаги турли хасталиклар, жумладан, токсикоз касалликни келтириб чиқарувчи асосий омилдир. Бўлажак онанинг яшаш ва иш жойидаги экологик ҳолат ҳам катта аҳамиятга эга. Булар дисплазия ривожланишига ва ҳатто, сон суякларининг туғма чиқишига олиб келади. Айрим оилаларда сон суяги туғма чиқишига мойиллик наслдан наслга ўтади.    

Сон суягининг  туғма чиқиши

Сон суягининг туғма чиқиши — таянч-ҳаракат тизими туғма нуқсонларининг энг кўп учрайдиган тури. Унда чаноқ-сон бўғими барча элементларининг нотўғри ривожланиши оқибатида бўғим косачаси ва сон суяги бошчасининг бир-бирига нисбатан тўлиқ силжиши кузатилади. Сон суяги бошчаси бўғим косачасидан ташқарига ва юқорига силжийди.

Қандай аниқлаш мумкин?

Боланинг таянч-ҳаракат ва асаб тизими тўлиқ ривожланмагани сабаб сон суяги туғма чиқишида оғриқлар кузатилмайди. Болалар шифокори клиник, ультратовуш аппарати ва рентгенография усули ёрдамида ташхис қўйиши мумкин.

Агар болада қуйидаги белгилар кузатилса, ортопедга мурожаат қилиш зарур:

 Бир ёки иккала сон очилишининг чегараланиши. Боланинг оёқлари чаноқ-сон ва тизза бўғимларидан тўғри бурчак остида букиб, ён томонга очилади. Меъёрда унинг очилиш бурчаги 160 — 180 даража. Дисплазияда бу бурчак камаяди.

 «Қирсиллаш» белгиси чақалоқларда уч ойликкача кузатилади. Буни аниқлаш учун чақалоқнинг оёқлари чаноқ-сон ва тизза бўғимларидан тўғри бурчак остида букиб туриб, ўрта чизиққа келтирилиб, сўнгра секин очилади, шунда чиқиш томонда қирсиллаш эшитилади.

 Оёқларнинг калталиги. Чақалоқнинг оёқлари чаноқ-сон ва тизза бўғимларидан букилиб, қоринга симметрик яқинлаштирилади ва тиззалар сатҳида калталик аниқланади.

 Тери бурмалари асимметрияси. Меъёрда боланинг оёқлари ёзилган ва бирлаштирилганда олд ва орқа сонда тери бурмалари симметрик бўлади. Уларнинг асимметрияси ўша томонда чаноқ-сон бўғими дисплазияси борлигини кўрсатади.

Тўлиқ фориғ  бўлиш мумкин

Аниқ ташхис қўйилгандан сўнг беморнинг ёши ва касаллик даражасига қараб, амбулатор шароитда ёки стационарда даволаш ишлари олиб борилади. Даволаш давомийлиги ўртача тўққиз-ўн бир ойни ташкил этади. Касаллик ўз вақтида аниқланиб (3-12 ойликкача), шифокор кўрсатмасига риоя қилинса, ундан тўлиқ фориғ бўлиш мумкин.

Рустам ШАРОПОВ, 

Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти болалар ортопедияси бўлими илмий ходими




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар