АҚШлик тадқиқотчиларнинг прогноз қилишича, яна ўн беш йиллардан сўнг шахсийлашган тиббиёт ва нанотехнологиялар сабабли шифохоналар керак бўлмай қолиши мумкин.
Гап шундаки, тиббиёт ходимлари секин-аста касалликни даволашдан кўра, уларнинг олдини олишга ўтмоқда. Шу боис ҳам анъанавий клиникаларга бошқа эҳтиёж қолмаслиги мумкин.
Бора-бора ташхислаш билан боғлиқ кўпгина ишларни смартфонлар ва турли қурилмалар ёрдамида хасталарнинг ўзи бажаради. Оддий шифокор қабулига бориб, маслаҳатини олиш эндиликда видеоалоқа ёрдамида масофадан туриб амалга оширилади. Шунингдек, бунга регенератив тиббиёт (мижознинг ўз ҳужайраларидан янги аъзолар ўстириш ва организмдаги яроқсиз бўлиб қолгани билан алмаштириш)нинг ривожланиши ҳам ўз ҳиссасини қўшади.
Бемор ҳақидаги барча тиббий маълумотни эса даволовчи шифокор мобиль телефони орқали олади. Жарроҳлар ўрнини эса микророботлар эгаллаши мумкин. Трансплантация қилинувчи аъзолар 3D-принтерда «босилади». Яна айтилишича, жуда ривожланган мамлакатларда мазкур жараён тез орада ўзини намоён қила бошлайди.
Тоштемир ҚОРАБОЕВ
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил