Саломатлик      Бош саҳифа

ТУМОВ ТИНКАНГИЗНИ ҚУРИТМАСИН

Одатда, қиш кунлари тумов бўлган одам унинг белгиларига эътибор бермаслиги мумкин. Лекин вақтида даволанмаган ҳар қандай хасталик куни келиб салбий аломатларини намоён қилишини унутмаслик керак.

ТУМОВ ТИНКАНГИЗНИ ҚУРИТМАСИН

— Тумов турли микроблар таъсирида, шунингдек, совқотиш натижасида вужудга келади, — дейди Тошкент шаҳридаги 4-сон шаҳар клиник шифохонаси отоларингологи Шерзод ДАМИНОВ. — Тумовда бурун ёки томоқ шиллиқ пардаси шишиб, ачишади ва қуруқшайди. Уч-тўрт кундан кейин бурундан кўп миқдорда тиниқ суюқ шиллиқ келади. Бурундан нафас олиш қийинлашади. Баъзан кўздан ёш оқади, ҳид билиш пасаяди. Бемор ўзини ҳолсиз ҳис қилади.

Тумов, айниқса, эмадиган болаларда оғир кечади. Уларнинг бурун йўллари жуда тор бўлиб, бурун шиллиқ қаватининг оз бўлса-да шишиши бурундан нафас олишни қийинлаштиради. Натижада тажанглик, уйқу бузилиши, эммай қўйиш, жуда озиб кетиш кузатилади. Баъзан яллиғланиш бурун ҳалқум ва эшитув найи шиллиқ пардасига, ҳатто ҳиқилдоқ, бронх ва ўпкага ҳам ўтиб кетади. Шунинг учун тумовни зўрайтириб юборманг.

Даво чоралари

Касаллик аломатлари пайдо бўлиши билан шифокорга мурожаат қилиш лозим. Асал ёки малина мураббоси солинган иссиқ чой ичиш, шифокор тавсия этган дориларни бурунга томизиш керак. Бу шиллиқ парда шишини пасайтиради. Натижада бурун оқиши камаяди. Бурун очилиб, нафас олиш яхшиланади. Шифокор буюрган даво чоралари қатъий бажарилмаса, касаллик сурункали тус олиши мумкин.

Сурункали тумов

Ўткир тумов тез-тез қайталаб турса, сурункали тус олиши мумкин. Бунга қабзият, спиртли ичимликларга ружу қўйиш, юрак ва буйрак касалликлари, ишлайдиган жойнинг ўта чанг ва ифлос бўлиши сабаб бўлади.

Сурункали тумов бурун бўшлиғи шиллиқ пардасининг ўсиб қалин тортиши (гипертрофия) ёки юпқалашиб кетиши (атрофия)га олиб келиши мумкин. Натижада нафас олиш қийинлашади. Бундай ҳолат юз берганда шиллиқ парда функцияси ва ҳид билишни қайта тиклаш жуда маҳол. Шунинг учун тумовнинг сурункали турига ўтиб кетмаслигининг олдини олиш зарур. Бунинг учун организмни чиниқтириш жуда муҳим.

Аллергик тумов

Тумов ҳамма вақт ҳам совқотиш ва юқумли касалликлардан келиб чиқавермайди. Айрим беморларда аллергик тумов ҳам учраб туради. Бу касаллик хуруж қилганда бемор тинмай акса уради. Бурундан суюқ шилимшиқ, кўздан эса ёш оқади. Бурун ва қовоқлар қичишади. Тумовнинг бу тури баъзан бир кунда бир неча марта хуруж қилади.

Чиниқиш фойдаси

Чиниққан тана ҳароратнинг кескин ўзгариши, иссиқ, совуқ, жуда нам ва қуруқ ҳавога, елвизакка тез мослашади. Бундай чиниқишга ҳаво ва қуёш ванналари, сув муолажалари, спортнинг ёзги ва қишки турлари билан мунтазам шуғулланиш туфайли эришилади. Кундалик турмуш ва ишлаб чиқаришда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш ниҳоятда муҳим. Чанг-тўзонли шароитда ишлайдиганлар ҳимоя ниқобларидан фойдаланишлари зарур.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар