Ёнғоқнинг таркибида А,В,С,Е гуруҳидаги дармондорилар, калий, натрий, фосфор, темир, магний, кальций, йод каби минерал моддалар бор. Хотирани мустаҳкамлаш борасида унга тенг келадигани йўқ. Айниқса, жисмоний фаолият билан шуғулланадиган кишилар, ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар ва ёш болалар учун жуда фойдали. Таркибида йод миқдорининг кўплиги боис қалқонсимон без фаолиятини тиклашга ёрдам беради.
Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида «Ёнғоқ ва қобиғи буриштирувчи бўлиб, қон оқишини қолдирувчи, ёғи кўз атрофидаги яраларга шифо бўлади. Ёнғоқдан тайёрланган мураббо мижози совуқ меъда учун наф келтиради, буйракка эса фойдаси катта. Шу билан бирга, ёнғоқ япроғи шираси илиқ ҳолда қулоққа томизилса, йиринглашнинг олди олинади, қобиғининг қуюлтирилган шираси томоқ оғриғини босиб, йўталга малҳам бўлади, қовурилган меваси киндик устига қўйилса, ичак оғриқларини босиб, ич кетишининг олдини олади», — деб ёзган.
Ёнғоқ мевасига ва оқсилга нисбатан юқори сезувчанлиги бор кишилар уни истеъмол қилмагани маъқул. Баъзан у беморларни карахт ҳолатга тушишига ҳам олиб келиши мумкин. Баргларидан анбар мойи ва фитоницит ҳиди анқиб туриши сабабли ёзнинг иссиқ кунлари ёнғоқ дарахти тагида ухлаш мумкин эмас.
Шаҳноза ШОЖАЛИЛОВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил