Халқ билан      Бош саҳифа

«МАҲАЛЛАЛАРИМИЗНИ ЭНГ МУНОСИБЛАРГА ТОПШИРДИК»

Барча ҳудудларда маҳалла оқсоқоллари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ниҳоясига етди. Номзодлар орасидан энг муносибларини танлаб олиш жараёни қандай кечди?

«МАҲАЛЛАЛАРИМИЗНИ ЭНГ МУНОСИБЛАРГА ТОПШИРДИК»

Келгусидаги икки ярим йил давомида маҳаллаларимизга кимлар раислик қиладиган бўлди? Уларнинг жамоатчилик олдида ўз лавозимига ёндашуви қай тарзда бўлиши мумкин?

Шу каби саволлар билан «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бўлими бошқаруви раиси Ўрол ­ТОШБОЕВга мурожаат қилдик.

— Бу йилги сайловлар олдингиларидан анча юқори савияда ўтди. Буни номзодларнинг муносабати, сайловчиларнинг ёндашувида ҳам яққол кузатдик. Сайловнинг муваффақиятли ўтишида, асосан, унинг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини тушунтиришда жойларда ўтказилган семинар-тренинглар, учрашувлар, оммавий ахборот воситалари орқали қилинган чиқишлар, айниқса, кўпроқ самара берди.

Мана, қаранг: сайловни ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар таркибига Сенат аъзолари, вилоят, туман, шаҳар кенгашларининг депутатлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат жами 200 нафардан ортиқ киши киритилган эди. Уларнинг аксарияти олдинги сайловларда иштирок этган ва ўз фаоллиги билан ажралиб турган фидойи инсонлар. Вилоятимиз бўйича 832 ишчи гуруҳлари тузилиб, улар таркибига 6 мингдан ортиқ киши жалб қилинди.

Сайловнинг очиқлиги, ошкоралигини таъминлаш ҳамда барча жараёнларни ёритиб бориш учун оммавий ахборот воситалари вакиллари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхон­дарё вилоят ҳудудий бўлинмаси вакилларидан иборат матбуот хизмати гуруҳи тузилди. Улар тайёрлаган туркум кўрсатув, эшиттириш ва мақолалар аҳолининг сайлов жараёнига бўлган муносабатларини шакллантиришда катта туртки бўлди.

Мисол учун нашрлар орқали 157 та мақола, вилоят телевидениеси орқали 68 кўрсатув, «Диёр» янгиликлари дастури орқали сайловга доир 94 та кўрсатув тайёрланиб, эфирга берилди. Вилоят радиосида 46 та эшиттириш тайёрланди.

— Номзодларни танлаб олишга қандай меъёрлар асосида ёндашилди?

— Шаҳар, туман ҳокимликлари ташкилий-назорат гуруҳлари номзодларни чуқур таҳлил қилиб, лавозимга соҳа муаммоларини яхши билиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўғри тушунадиган ва аҳолига етказа оладиган, топширилган ишга масъулият билан ёндашадиган, ташаббускор, изланувчан, маданий-маърифий савияси етарли, ўзининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш устида ишлайдиганлар танлаб олинди. Аҳоли билан учрашувларда номзодлар танлаб олиниб, хулосалар олиш учун шаҳар, туманлар ҳокимларига тақдим этилди.

— Сайловда овоз бериш жараёнлари қандай ўтди? Сайловдан кўнгли тўлмаганлар ҳам бўлдими?

— Сайлов жараёнлари, айниқса, Шўрчи, Олтинсой, Термиз, Қумқўрғон, Узун туманларида уюшқоқлик билан ташкил этилди. Музработ ва Қизириқ туманларида эса сайлов жараёнлари қисқа муддатларда амалга оширилиб, вилоятда биринчилардан бўлиб тугалланди.  

Вилоятдаги 832 та ўзини ўзи бошқариш органларининг сайлов жараёнларида жами      1 миллион 494 минг 337 нафар сайловчилар томонидан сайланган 67 минг 505 нафар вакиллардан 55 минг 290 нафари овоз беришда қатнашди. Сайлов 416 та (50 фоиз) маҳалла фуқаролар йиғинида очиқ овоз бериш ҳамда 416 та (50 фоиз) маҳалла фуқаролар йиғинида ёпиқ овоз бериш орқали амалга оширилди. Маҳалла раислигига сайланган номзодларнинг 592 нафари (71,2 фоиз) биринчи маротаба сайланди, сайланган раисларнинг 34 нафари маҳаллий кенгашлар депутатларидир. Барча раислар бошқарув ишларида ишлаган ва катта тажрибага эга.

— Бу йилги сайловда, гарчи қоида тариқасида бўлса-да, номзодларнинг олий маълумотли бўлишига алоҳида эътибор қаратилган эди. Сайлов натижаларига кўра, бугун вилоятда оқсоқолларнинг маълумоти даражаси қандай бўлди?  

— Бу борада анча юқори кўрсаткичларимиз бор. Раисликка сайланган номзодларнинг 664 нафари (79,8 фоизи) олий маълумотли (айрим туманларимизда бу кўрсаткич 90 фоиздан ошди), 160 нафари ўрта-махсус маълумотга эга. Уларнинг 160 нафари иқтисодчи, 30 нафари юрист, 227 нафари ўқитувчи, 161 нафари муҳандис, 7 нафари шифокор, 63 нафари агроном ва 184 нафари бошқа мутахассислар.

Сайланган раисларнинг 18 нафари давлат ҳокимияти бошқаруви соҳасида, 179 нафари ижтимоий соҳалар, яъни таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида, 25 нафари ишлаб чиқариш соҳасида, 98 нафари  қишлоқ хўжалиги  соҳасида, 68 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва Қуролли кучлар  тизимида, 37 нафари хусусий тадбиркорлик ва бизнес соҳасида, 104 нафари нодавлат-нотижорат ташкилотлари тизимида, 4 нафари тижорат банклари ва суғурта компаниялари тизимида, 299 нафари бошқа соҳаларда фолият юритиб келган. 

— Янги сайланган маслаҳатчилар таркибида ҳам зиёли хотин-қизлар борми?   

— Албатта. Уларга ҳам жуда юқори талаблар қўйилган эди. Ахир, улар маҳалланинг асосий тиргаги-ку! Қувонарлиси, сайланган жами маслаҳатчилар 9 минг 95 нафарни ташкил этган бўлса (ўртача ҳар бир маҳаллага 11 кишидан), шундан 5 минг  521 нафари (60,7 фоиз) биринчи марта  сайланди. Бу —  шунча маҳаллага янгича қараш, янгича ёндашув кириб келди, дегани. Маслаҳатчилар таркибида аёллар 1 минг 739 нафарни, маҳаллий кенгашлар депутатлари эса 189 нафарни ташкил этди. Келажакда улардан умидимиз катта.

Абдукарим АВАЗБЕКОВ

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔378

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 378    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 294    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 473    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар