Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилШифокорларнинг таъкидлашича, Янги йил байрамидан кейин ошқозон-ичак хасталиги билан шифокорларга мурожаат этувчилар сони анча ортар экан. Бунинг асосий сабаби эса дастурхондаги ноз-неъматларни муайян кетма-кетликка риоя қилмасдан, меъёридан ортиқча истеъмол қилиш.
— Байрам кунлари озиқ-овқат харид қилаётганда доимгидан кўра эътиборли бўлиш керак, — дейди Тошкет тиббиёт академияси 3-клиникаси диетологи Жонибек ҚОДИРОВ. — Уй шароитида тайёрланиб, савдога чиқарилган ширинлик ва консерва маҳсулотларидан кўра, нархи бироз юқори бўлса-да, дўконлардаги ишончли ва текширилган маҳсулотлар афзалроқ. Унинг қаерда, қачон ишлаб чиқарилгани ва сақланиш муддатини кўздан кечиришни унутманг. Айниқса, колбаса, товуқ гўшти, тузлама, дудланган ва консерва маҳсулотлари харидида эҳтиёт бўлинг. Кўпроқ мол, қўй ва балиқ гўшти фойдали эканини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
Дастурхоннинг кўркини очувчи энг асосий маҳсулот бу — мевалар. Улар фақат мазали бўлиб қолмай, жуда фойдали ҳамдир. Мева овқат ҳазмини яхшилайди. Қолаверса, танани ортиқча вазн йиғишдан сақлайди. Шундай экан, мандарин, банан, олма, узумлар қанча кўп бўлса ҳам ортиқчалик қилмайди.
Сабзавотли, ҳазми енгил салатлар ҳам кони фойда.
Ошқозонни ортиқча зўриқтирмаслик учун тановулни енгил салат ва суюқ овқатдан бошлаш тавсия қилинади. Маълум фурсат ўтгач, қуюқ таом истеъмол қилиш мумкин. Мева ва ширинликларгача эса бир-икки соат вақт ўтгани маъқул. Таом ва егуликларни бир-бири билан аралаштирманг. Қуюқ овқатдан кейинги ширинлик тез ҳазм бўлади, овқат эса ошқозонда туриб қолиши сабабли қоринни дам қилади. Майонезли салат, шўр ва тузланган маҳсулотлар ва ёғли таомлар билан ширинликни аралаштириш ҳам беҳузурликка сабаб бўлиши мумкин.
Газсиз, табиий шарбатлар энг тўғри танлов. Қолаверса, оддий қайнатилган сув ҳам қорин дам бўлиши ва овқат ҳазми қийинлашишининг олдини олади ва таомнинг танага яхши сингишини таъминлайди.
Юрак-қон томир касаллигидан азият чекувчилар қон босимини оширадиган қўй ва от гўшти емаслиги тавсия қилинади. Қандли диабетга чалинган беморлар эса ўзини ширинлик ва хамир овқатлардан тийгани маъқул. Ўт пуфагидан шикоят қилувчилар ёғли таомлардан кўра, салат, қайнатиб ва димлаб пиширилган, тез ҳазм бўладиган овқатлар истеъмол қилиши керак. Буйрагида муаммоси бор кишилар эса шўр маҳсулотларни емаслиги зарур. Жигар хасталигида қовурилган ва ёғли овқатлар мумкин эмас.
Ёш болаларга кўпроқ табиий маҳсулотлар тавсия қилинади. Асосан уйда пиширилган таомлар бериш мақсадга мувофиқ. Уларга кучли овқатлардан кўра, суюқ ва қайнатилган таомлар фойдалироқ. Айниқса, аллергияга мойиллиги бор болаларга цитрус мевалар ва ширинликлар бермаган маъқул. Ота-оналарнинг эътиборсизлиги натижасида байрамдан кейин жуда кўп болаларни турли тошмалар тошиши ва ошқозон фаолиятининг бузилиш ҳолатлари безовта қилади. Бунинг олдини олиш эса ўз қўлингизда.
Кексаларга ҳам ҳазми енгил, қайнатилган, суюқ овқатлар, мева ва салатлар, парҳезда бўлмаса, таъбга кўра, маълум миқдорда ширинлик тавсия қилиш мумкин.
Ҳаракат — саломатлик ва гўзаллик демакдир. Янги йил оқшомида истеъмол қилинган таомларнинг тезроқ ҳазм бўлишида рақсга тушиш ёки оила даврасида турли ҳаракатли ўйинлар ўйнаш, тоза ҳавода сайр қилиш жуда фойдали. Бундай ҳолатларда тана ўтиргандагига қараганда етти баробар кўпроқ қувват сарфлайди. Қолаверса, вақтингизни безатилган дастурхондан олисроқда ўтказиш сизни кўп овқат ейишдан асрайди.
Байрам куни тез айнийдиган егуликлар, масалан, салатларни маълум миқдорда дастурхонга қўйиб, қолган қисмини совутгичда сақлаш керак. Ортиб қолган таомларни эса бир суткадан кейин истеъмол қилиш мумкин эмас. Йўқса, ошқозон-ичак касаллиги, ўткир ичак инфекцияларига, ҳатто заҳарланишга олиб келиши мумкин.
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилАҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.
БатафсилОлимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимликлар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.
Батафсил