Саломатлик      Бош саҳифа

СЕПКИЛНИ ЙЎҚОТИБ БЎЛАДИМИ?

Сепкилларнинг келиб чиқиши ирсият билан боғлиқ. Оддий ниқоблар ёрдамида улардан қутулиб бўлмаса-да, доимий парвариш орқали рангини оқартириб, кўзга камроқ ташланувчи ҳолатга эришиш мумкин.

СЕПКИЛНИ ЙЎҚОТИБ БЎЛАДИМИ?

Сепкил 25 ёшгача кўпаяди ва ­ранги ҳам тўқлашади. 30 ёшдан кейин эса, аксинча ранги оқаради, лекин миқдори ўзгармай қолаверади. Қизиғи, 40 ёшдан сўнг улар умуман йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин.

— Сепкил кўпайишининг олдини олиш учун терини парваришлаш зарур, — дейди косметолог ­Ҳилола ­АҲМЕДОВА. — Қуёш нури сепкилларнинг кўпайишига асосий сабаб бўлади. Улардан ҳимояланиш учун баҳор ва ёзда соябон, шляпадан фойдаланиш мумкин. Март ойидан бошлаб терини парвариш қилиш, ультрабинафша нурлари таъсиридан ҳимоялаш керак. Кўчага чиқишдан олдин косметик воситалар (крем, упа)дан фойдаланган маъқул. Юз териси кремни тез шимади, салқинлик олади. Афсуски, крем 6 соатдан кейин ўз таъсирини йўқота бошлайди ва уни қайта суртиш эҳтиёжи туғилади.

Бу майда доғларни камайтиришни ёки рангини оқартиришни истаганларга бир қанча ниқоблар тавсия этилади. Шулардан бири — бодрингли ниқоб. Уни тайёрлаш учун уч ошқошиқ бодринг уруғига тенг миқдорда асал қўшилади ва бир кун давомида қоронғида сақланади.

Бир ошқошиқ сувга қатиқ, қайноқ қора чой ёки лимон, ерқалампир (хрен), петрушка, момақаймоқ шарбатидан бирининг тенг миқдорда аралашмасидан тайёрланган ниқоб ҳам яхши таъсир қилади.

Шунингдек, бир ошқошиқдан қаймоқ ва творог аралашмасидан тай­ёрланган ниқоб ҳам бу борада ёрдам беради. Бу аралашмага водород перекисини ҳам қўшиш мумкин.

Юзга аччиқ анор суви суртилса, сепкилни камайтиради. Ёғли тери учун бир ошқошиқ анор сувини беш ошқошиқ сувга аралаштириб суртиш мақсадга мувофиқ.

Навбатдаги ниқобни тайёрлаш учун бир дона тухум оқини кўпиртириб, бир ошқошиқ лимон шарбати, глицерин, 100 грамм атир билан аралаштирилади. Бу ниқобни уйқудан олдин суртиш тавсия этилади.

Лимон шарбати 100 грамм асал билан аралаштирилади ва дока сочиққа ушбу массадан солиниб, сепкил тошган жойга қўйилади. Ушбу муолажа 15-20 кун давомида қилинса, кутилган натижага эришиш мумкин.

Ярим ошқошиқдан пиёз ва дўлана сувининг кўпиртирилган бир дона тухум оқи билан аралашмасидан тай­ёрланган ниқоб юзнинг сепкилли қисмига пахта билан кунига икки маҳал суртилади. Шу билан бирга янги пиёзнинг сувида юзни ювиш ҳам сепкилни камайтиришга катта ёрдам беради.

Юқоридаги ниқоблар юзда 15 дақиқа тургач ювилиб, озиқлантирувчи крем суртилади. Улардан фойдаланаётганда юз терисида аллергия бор-йўқлигига эътибор бериш керак.

Шаҳноза РАЖАБОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар