Дафна баргидан хушбўй зиравор тайёрланиши барча уй бекаларига маълум. Аммо ундан дори сифатида ҳам фойдаланиш мумкинлигини кўпчилик билмайди.
Барглар қуритилган ҳолда ҳам ўзининг шифобахш хусусиятини йўқотмаслиги билан уй шароитида кўпгина муаммоларнинг олдини олиб, касалликларга даво бўлади.
— Оғиздан ёқимсиз ҳид келиши ёки оғиз шиллиқ пардасининг яллиғланиши безовта қилса, кунига бир неча бор дафна баргини чайнаш, сўнгра бир соат ҳеч нарса истеъмол қилмаслик зарур.
— Таъсирчан, уйқусида кўп безовталанадиган болаларнинг ёстиғи орасига дафна баргидан бир нечта солиб қўйиш ҳам яхши фойда беради. Баргнинг ёқимли иси асабни тинчлантиради, бош оғриғини тўхтатади. Бу усул дори ичиришдан фойдалироқ.
— Дафна баргларидан бемор ётган хонани юқумли касаллик тарқатувчи микроблардан тозалаш, уларни зарарсизлантиришда фойдаланиш мумкин. Бунинг учун бир нечта баргга қайнаган сув қуйиб дамланади, 15 дақиқа тиндириб, барглар ликопчага олиб қўйилади.
— Ичиш учун дафна барги дамламаси: ўртача катталикдаги ўн дона дафна баргини уч стакан қайнаган сувга дамлаб, уч соат давомида тиндирилади ва ярим стакандан бир кунда уч маҳал ичилади. Дамлама қанд касаллигида қанд миқдорини камайтиради, бўғинлардаги бод хасталигида шамоллашга қарши қўлланади ва сил касаллигида тананинг курашувчанлик қобилиятини оширади.
— Дафна ёғи: бир ярим қошиқ майдаланган дафна баргини бир стакан тозаланган ўсимлик ёғи билан аралаштириб, бир ҳафта давомида қоронғи ва салқин (музлаткичдан ташқари) жойда сақланади. Тайёр бўлган дафна ёғини докада сузиб олиб, йирингли яраларнинг битиши, яллиғланиши, қуриб кетиши ва ёрилишининг олдини олиш учун суртилади.
Шаҳноза РАЖАБОВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил