Ош бўлмасин!..
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
Батафсил
— Қизимга шифокорлар ларингит, деб ташхис қўйишди. Бу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, белгилари ва даволаш йўллари ҳақида маълумот берсангиз?
— Ларингит нафас йўли касаллиги бўлиб, кўпинча грипп, қизамиқ, кўкйўтал ва бошқа юқумли касалликлар, шунингдек, салқин, чанг-тўзонли ҳавода, ўткир газлар буғидан нафас олиш натижасида келиб чиқади, — дейди Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси олий тоифали шифокори Зулайҳо СААТОВА. — Овоз бойламларининг зўриқиши узоқ вақт бақириш, ашула ўрганаётганда товушни билиб ишлатмаслик, муздек ёки жуда иссиқ овқат истеъмол қилиш, тамаки чекиш, спиртли ичимликларга ружу қўйиш ҳам ларингитга сабаб бўлади. Касаллик, айниқса, қиш ва баҳор ойларида қўзғалади. Беморнинг умумий ҳолати яхши бўлганда ҳам тўсатдан пайдо бўлиши мумкин.
Гўдакларда онанинг парҳез қилмаслиги оқибатида сут билан аллергенлар ўтиши натижасида пайдо бўлади. Бола ўсгани сари томоқ йўлларининг анатомик-физиологик тузилиши ўзгариб, касалликнинг кечиши енгиллашиб боради.
Болаларда кўпроқ ўткир ларингитнинг сохта бўғма тури учрайди. Унинг белгилари чин бўғманикига ўхшаб кетади. Бу касаллик жуда хавфли бўлиб, кўпинча ҳиқилдоқдаги товуш тешигининг сиқилиб қолиши билан бирга кечадиган яллиғланиш шиши ҳаво йўлини қисиб, нафас олишни ниҳоятда қийинлаштириб қўяди. Сохта бўғма диатез ва аллергик касалликлардан азият чекадиган болаларда кўп учрайди.
Одатда, бу касаллик кечаси ухлаб ётганда тутиб қолади. Болани тер босиб, бирданига уйғониб кетади. Безовталанади, хириллаб қолади. Ғижиллаб, қийналиб нафас олади. Лаби кўкаради, кўп йўталади. Бироз вақтдан кейин у тинчланади ва ухлаб қолади. Касаллик тутиб қолган вақтда тана ҳарорати меъёрдан бироз кўтарилиши мумкин. Танага керакли кислороднинг етиб бормаслиги мия фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатиб, салбий оқибатларга олиб келиш эҳтимоли бор.
Касаллик тутиши шу кечада ёки кейинги оқшом бир неча марта қайталаши мумкин. Баъзан сохта бўғмада нафас йўли бекилиб қолади, бу бола ҳаёти учун катта хавф туғдиради. Бундай вақтда зудлик билан тез ёрдам чақириш ёки яқин орадаги шифохонага олиб бориш керак. Шифокор келгунга қадар оёққа беш-етти дақиқа ванна қилиш касаллик хуружини бир қадар енгиллаштириши мумкин. Тоза ҳавода нафас олиш ва илиқ сут ичиш ҳам яхши наф беради.
Ларингитнинг ўткир ва сурункали турлари бор. Ўткир ларингитда бемор томоғи қуриб, қирилиши, тирналишидан шикоят қилади. Қуруқ йўтал тутади, кейинчалик балғам ажралади. Товуш дўриллаб ёки умуман чиқмай қолиши мумкин. Ҳарорат кўтарилиб, бош оғрийди. Шифокор буюрган муолажа ва тартибга риоя қилинса, касаллик етти-ўн кун ичида тузалиб кетади. Ҳиқилдоққа дам бериш мақсадида бемор беш-етти кунгача ортиқча гаплашмаслиги, овқатга қалампир, мурч ва зираворлар ишлатмаслиги, тамаки чекмаслиги, спиртли ичимликлар ичмаслиги керак. Ўткир ларингитда томоқни ғарғара қилиб чайқаш, шифокор буюрган дори-дармонлар билан ингаляция қилиш, иссиқ компресс қўйиш фойдали.
Сурункали ларингит ўткир ларингитнинг бот-бот қўзиши ёки бурун ва ёндош бўшлиқлари ҳамда ҳалқумдаги яллиғланиш жараёнлари натижасида вужудга келади. Баъзан сурункали ларингит педагог ва ашулачиларнинг касб касаллиги сифатида учрайди.
Ларингитни энг аввал бўғиз ва юқори нафас йўлларидаги шамоллашни даволашдан бошлаш керак. Шифокор кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш лозим. Энг муҳими, нафас йўлига инфекция тушиши хавфини камайтириш учун бурундан нафас олишни тиклаш зарур. Парҳезга қатъий риоя қилиб, ўткир, аччиқ, қизил, иссиқ ва жуда совуқ егуликлардан тийилган маъқул. Витаминлардан эса қўшимча даво чораси сифатида фойдаланиш мумкин. Спорт билан шуғулланиб, танани чиниқтириш касалликка қарши курашишда жуда муҳим.
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилЎтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.
БатафсилЗамонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.
Батафсил